Протеинли қўшимчалар зарари, фойдаси ва тўғри истеъмол қилиш

 

Спортчилар томонидан ишлатиладиган озуқавий қўшимчалар орасида протеинли қўшимчалар етакчи ўринни эгаллайди. Лекин ҳозирда, оқсиллар зарарли, юрак ва буйракларга шикаст етказиши мумкин деган турли хил тушунчалар ҳам мавжуд.

Протеин нима?

Протеин — бу мушакларнинг массасини ва жисмоний кучини ошириш учун зарур бўлган консентрланган оқсил тузилиши. Оқсил, яъни протеин танадан оқсилни ўз ичига олган озиқ-овқат билан бирга олинади. Спорт оқсили табиий маҳсулотларга қулай алтернатива сифатида ишлатилади, чунки улардан фойдаланиш қулай ва таркибида танага керакли миқдордаги углеводлар ва ёғларни ўз ичига олади.

Протеин нима учун керак?

Спорт оқсилида ёғлар, углеводлар, холестерин ва калория миқдори нисбатан камроқ бўлиб, улар табиий оқсил ўрнини босиши мумкин. Қуйидаги ҳолатларда, протеинли қўшимчалардан фойдаланиш мумкин:

  • Мушак массасиниқуришда;
  • Зарар етказилган мушакларни тиклашда;
  • Мушак массасини сақлашда;
  • Мушакларнинг ўсишини рағбатлантиришда;
  • Танадаги сув мувозанатини сақлаш;
  • Кам калорияли парҳез учун энергия билан таъминлашда.

Протеинли қўшимчаларнинг фойдаси

  • Протеинни қабул қилиш ёрдамида пишириш вақтини тежаш ва парҳезни сақлаш харажатларини камайтириш мумкин. Бу ҳолда, протеинли коктейллар бир нечта овқатларни тўйимли коктейл билан алмаштиришга ва муаммони ҳал қилишга имкон беради.
  • Протеинли коктейлларни машғулотга олиб боришда жуда қулай. Агар сиз ичимлик шаклидаги птотеинни ёқтирмасангиз, унда бу муаммони ҳам ҳал қилиш мумкин. Баъзи ишлаб чиқарувчилар протеинли пудинглар, музқаймоқ ва ҳатто шўрвалар тайёрлайдилар.
  • Протеинни истеъмол қилиш орқали мушакларнинг тез ўсишига, куч ва чидамлиликни оширишга ҳисса қўшасиз.
  • Протеинни бир неча соат давомида очликни муваффақиятли қондира оладиган овқат қўшимчаси сифатида қабул қилиш мумкин.

Протеин бу оддий оқсил. У сеҳрли кимёвий таркиби туфайли эмас, балки мушак массасининг ажралмас қисми бўлганлиги сабабли мушакларнинг ўсишига ёрдам беради

Протеин қўшимчасини танлашда қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

  • Оқсилни танлаётганда эришмоқчи бўлган мақсадингизни — вазн йўқотиш, вазн йиғиш ёки уни сақлашни эътиборга олишингиз керак.
  • Оқсил истеъмол қилишни режалаштирганингизда уни қабул қилиш вақтини танлашда оқсил турига эътибор беринг. Дастурингиз ва жисмоний фаолият турини кўриб чиқинг. Аминокислоталар таркибини ўрганиб чиқинг.
  • Протеинни биринчи марта сотиб олаётганда, кичкина пакетни олинг ва синаб кўринг, шунда сиз ўзингиз учун энг мақбул маҳсулотни танлашингиз мумкин.

Протеин одатий овқатланиш орқали оқсил истеъмол қилолмайдиганлар учун энг яхши ечимдир, масалан баъзи одамлар жуда оз гўшт, балиқ, творог ва бошқа оқсилли таомларни истеъмол қилади. Ўртача тана вазнига килограммига 1,6 дан 2 граммгача оқсил керак, аммо биз ҳар доим ҳам бу миқдорни овқатдан ололмаймиз. Бундай ҳолда, қўшимча равишда протеин қўшимчасини қўшиш мумкин. Мазаси сут коктейлига ўхшайди.

Протеинли қўшимчаларнинг зарари

Ушбу қўшимчани меъёрларига мувофиқ ишлатиш зарарсиз ва хавфсиздир. Лекин, оқсилнинг юқори дозалари танага зарарли.

Протеинли қўшимчаларни кўп истеъмол қилиш ёғлар ва оқсилларнинг мувозанати бузилишига олиб келади, шунингдек оқсил очлик давридан кейин жигарга зарар етказиши мумкин. Агар сизда буйрак касаллиги бўлса ҳам, оқсил хавфли бўлиши мумкин, шунинг учун шунга ўхшаш муаммолар бўлган одамлар протеинли қўшимчаларни истеъмол қилмасликлари керак.

Протеинли қўшимчалар — озиш учун

Вазн йўқотиш учун икки хил оқсил мавжуд — зардоб оқсиллари ва казеинлар. Бундай оқсилларни қабул қилишдан олдин, оптимал қабул қилиш режимини топиш учун шифокор ёки тренерингиз билан маслаҳатлашиш керак. Иккала оқсил ҳам тез сўрилади, ёғни парчалайди ва танани зарур даражадаги кунлик оқсил билан таъминлайди.

Вазн йўқотиш учун спорт оқсилини танлашда қуйидагиларга эътибор беринг.

  • Ишлаб чиқариш усули (гидролизатни танлаш яхшидир);
  • Таркиби (зардоб оқсили кукунлари энг яхшисидир);
  • Протеин тури (тез оқсил энг яхши танлов).

Мушак массасини кўпайтириш учун протеинли қўшимчалар қўлланилиши

Мушаклар массасини ошириш учун зардоб оқсилини консентрат шаклида сотиб олиш тавсия этилади, аммо уни ортиқча қабул қилмаслик керак.

Бу юқори сифатли зардоб оқсили бўлиб,яхши анаболизм учун машғулотдан олдин ёки кейин зардобни гидролизат ва изолаларини бирлаштириш керак. Шунингдек, казеин ва кўп таркибли оқсилларни ҳам танлаш мумкин.

Протеинли қўшимчаларини қандай истеъмол қилиш керак

Протеинни қабул қилишни бошлашдан олдин ўзингизнинг вазнингизни аниқ билишингиз керак. Стандарт оқсил дозаси 30 г ёки 1 қошиқ (оқсил идишларига тушадиган ўлчов қошиғи). Кукун 250-300 мл суюқлик (сув, шарбат, сут) билан суюлтирилади.

Аввал суюқлик сўнгра оқсил қуйилиши кераклигини унутманг. Акс ҳолда, у эримайди ва бўлак-бўлак бўлиб қолади

Протеинни машғулотдан олдин ҳам, кейин ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Протеинли қўшимчаларни уйда тайёрлаш

Агар бирон сабабга кўра махсус қўшимча тугаб қолса, уни ўзингиз тайёрлаб осонгина алмаштиришингиз мумкин. Асосий таркибий қисмлар:

  • Сут: ҳар қандай оқсил коктейлининг асосий таркибий қисми;
  • Қуруқ сут: ёғсиз ҳам тўғри келади;
  • Тухум кукуни: тухум оқсили ва ёғларни ўз ичига олади;
  • Ёғсиз творог;
  • Банан: яхши таъм беради, ҳамда, углеводлар ва толанинг керакли даражасини беради;
  • Ёнғоқ: Ёнғоқ таркибида ўсимлик протеини мавжуд.

Протеин коктейлини тайёрлаш учун керакли миқдордаги маҳсулотларни олиб, аралаштиргич ёрдамида ингредиентларни оптимал даражада майдаланишига қадар аралаштириш керак.

Протеинли қўшимчалар тўғрисидаги саволларга ва жавоблар

Савол:

Буйраклар учун протеинли қўшимчалар истеъмол қилиш зарарли эмасми?

Жавоб:

  • Агар одамда буйрак муаммоси бўлса, унда протеин қўшимчасини ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Савол:

Овқатни протеинли қўшимчалар билан алмаштирса бўладими?

Жавоб:

  • Оддий овқатланиш учун вақтингиз бўлмаганида оқсилни овқат сифатида ишлатишингиз мумкин. Аммо шуни ёдда тутингки, бизнинг танамиз оқсилдан ташқари, бошқа озиқ моддаларга ҳам муҳтож, уларни фақат тўлиқ овқатланиш орқали қабул қилишимиз мумкин.
Visited 14 times, 1 visit(s) today

Похожие записи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *