Ҳомиладорликда семизлик — сабаблари, белгилари, асоратлари ва даволаш усуллари

Ҳомиладорликда семизлик — сабаблари, белгилари, асоратлари ва даволаш усуллари
Ҳомиладорликда семизлик — сабаблари, белгилари, асоратлари ва даволаш усуллари

Ҳомиладорликда ортиқча вазн — ҳомиладорлик вақтида тери ости ёғ қавати ва турли аʼзоларда ёғ клетчаткасининг ортиқча тўпланиши, ҳамда бу жараённинг ҳомиладорлик кечишига таʼсир этиши билан намоён бўлувчи ҳолат. Ушбу ҳолат семизлик, ёғ бурмаларининг тананинг кўринарли соҳаларида пайдо бўлиши, жисмоний ҳаракатлар бажаришга чидамсизлик, ҳаракатнинг чекланиши ва ҳансираш каби белгилар билан юзага чиқади. Ортиқча вазн ташхиси ТВИ (тана вазн индекси) га асосланиб қўйилади. Даво чора тадбирларида овқатланиш ратсионини тўғрилаш, жисмоний фаол бўлиш ва ҳомиладорлик токсикозларининг олдини олишга қаратилади.

 

Семизлик — ёғ алмашинуви билан боғлиқ бўлган патология, аёллар орасида энг кўп тарқалган ҳолатлардан бири ҳисобланади ва ҳозирги кунда бу муаммо кун сайин ортиб бормоқда. Акушерлик ва гинекология соҳасида ортиқча тана вазнидан азият чекувчи аёллар 15,5-26,9 % ҳолатларда қайд этилади. Ушбу патологиянинг долзарблиги шундаки, ортиқча тана вазни ҳомиладор аёлларда турли токсикозларга ва перинатал ўлим ҳолатининг кўп қайд этилишига олиб келиши билан боғлиқ.

 

Ҳомиладорликда семизлик сабаблари

Ҳомиладорлик вақтида, умуман ҳар қандай ҳолатда ҳам ортиқча вазн тўпланиши энергетик дисбаланс билан боғлиқ, яʼни қабул қилинадиган энергия миқдори сарфланадиган энергия миқдоридан кўп бўлиши. Семизлик 95 % ҳолатларда нотўғри овқатланиш, калорияга бой бўлган маҳсулотлар, таркибида глюкоза кўп бўлган маҳсулотлар ва камҳаракатлилик натижасида ривожланади. Ортиқча тана вазни тўпланишида наслий мойиллик ҳам катта рол ўйнайди. 5 % ҳолларда эса эндокрин касалликлар туфайли тана вазни ортиши ҳам мумкин, бундан ташқари туғма ферментопатиялар, ёғ алмашинувининг туғма бузилиши, МНТ даги патологиялар, буйрак усти бези касалликлари, гипотиреоз ҳолатлари ҳам семизликка олиб келади. Ҳомиладорлик вақтида эса бир қатор омиллар аёл кишида вазн ортиб кетишида аҳамиятга эга:

Гормонал дисбаланс. Ҳомиладорликни рағбатлантириш ва ҳомилани сақлаб қолиш учун аёл организмида эстероген, проГЭСтерон, пролактин каби гормонлар ажралиб чиқиши кўпаяди, бу гормонлар эса липогенез жараёнини кучайтириб юборади. Ортиқча ёғ тўпланиши тўқималарнинг инсулинга сезувчанлиги ёʻқолганда ҳам рўй беради, қонда инсулин миқдорининг ошиши иштаҳа очилиши ва кўпроқ овқат истеʼмол қилишга сабаб бўлади.

Камҳаракатлилик. Ҳомиладорлик вақтида аёл кишига ортиқча зўриқиш тушганлиги сабабли чарчаш ва ҳолсизлик белгилари юзага чиқади. Жараён токсикоз, камқонлик каби касалликлар билан бирга келса янада кучли намоён бўлади. Ҳомиладорликни “касаллик” каби қабул қилувчи аёллар ҳаракатларини чеклайдилар ва тўпланган энергияни кам сарфлайди.

Ҳомиладорликда семизлик юзага келишига ёки тана вазнининг ортишига яна бир сабаб умумий айланиб юрувчи қон ҳажмининг ортиши, ёʻлдош ҳосил бўлиши, амнион пардалари шаклланиши, ҳомиланинг ўсиши, ҳомила ичи суюқлиги ҳамда организмда ортиқча сув тўпланишидир. Чин семизлик яʼни қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларда юзага чиқувчи ортиқча ёғ тўпланиши ҳам ҳомиладорлик вақтида ҳамда ундан кейин ҳам ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорликда ортиқча вазн шаклланиши

Ортиқча ёғ тўпланишида – адипотситлар (ёғ ҳужайралари) да ортиқча энергия тўпланиши натижасида липогенез жараёнининг кучайиши ётади. Энергетик дисбаланс ортиқча овқатланиш ҳамда камҳаракатлилик натижасида ривожланади. Ортиқча калорияли озуқа маҳсулотларини кўп истеʼмол қилиш иштаҳа гипоталамик маркази функсияси бузилишига олиб келади, натижада аёл киши ортиқча миқдорда овқат истеʼмол қилишга одатланиб қолади. Кам ҳолатларда иштаҳанинг нейрогуморал бузилишига сабаб яллиғланиш жараёнлари (менингит, енсефалит) ёки бош мия жароҳатлари бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида иштаҳанинг очилиши грелин моддасининг физиологик гиперсекретсияси ҳам сабаб бўлади.

 

Ушбу мақолани ҳам ўқинг:  Ҳомиладорлик тақвими: 20 — ҳафта

 

Бундан ташқари ҳомиладорлик вақтида табиий равишда тери ости ёғ қаватида кўплаб ёғ тўпланади, бунга сабаб ҳомила ва аёл организми энергетик заҳирасини тўлдириб туришдир. Гормонал дисбаланс натижасида ёғларнинг ҳужайраларда тўпланиши ва уларни ҳужайралардан сарфланиб кетмаслигини таʼминлаб туради. Ҳомиладорлик вақтида юз баробар миқдорда ошувчи эстероген гормони липопротеинлипаза ферментини активлаштириб юборади, бу фермент сон ва думба соҳасида ёғларнинг сарфланишига олиб келади. Бир вақтнинг ўзида проГЭСтерон гормони миқдорининг ошиши липолиз жараёнини секинлаштиради.

Семизлик турлари

Семизликни таснифлашда мутахассислар қуйидаги ҳолатларга эʼтибор қаратадилар: овқатланиш тартиби, метоболик ўзгаришлар бор ёки ёʻқлиги, ёғ тўпланган тананинг соҳалари, нормал тана вазни ва ортиқча масса нисбати. Ҳомиладорлик вақтида ортиқча тана вазни асосан алиментар ҳамда аёл кишининг ўзига хослиги, кам ҳолатларда эса иккиламчи белги сифатида юзага чиқади. Ёғларнинг тананинг қайси соҳасида тўпланишига қараб – гиноид (пастки қисмлар), андроид (юқори қисмлар) ва аралаш типлари фарқланади. Ҳомиладорлик кечиши ва ҳомиланинг аҳволини баҳолашда тана вазнининг ортиши ҳомиладорлик рўй беришидан аввалги аёл тана вазни билан солиштириб кўрилади.

Семизликдан олдинги ҳолат

Тана вазни нормал вазнга нисбатан 10 % га ортади. Ҳомиладорликда асоратлар шаклланиш эҳтимоли юқори.

И даража

Тана вазни нормадан 10-29 % га ошади. Ҳомиладорлик асоратлари 25-40 % аёлларда кузатилади.

ИИ даража

Тана вазни нормадан 30-49 % га ошади. Туғруқ билан боғлиқ ва жинсий аʼзолар функсияси бузилиши 70-80 % аёлларда кузатилиши мумкин.

ИИИ даража

Тана вазни нормадан 50-99 % га ошади. Ҳомиладорлик асоратлари 97-99 % ҳолатларда кузатилади.

ИВ даража

Тана вазни 100 % га ортади ҳатто ундан ҳам кўпроқ ортиши мумкин. Ҳомиладорлик кам ҳолатларда рўй беради ва асоратлар билан кечади.

Ҳомиладорликда семизлик белгилари

Семизликнинг клиник белгилари унинг даражасига тўғридан тўғри боғлиқ. Касалликнинг бошланиш даврларида аёл киши ҳолсизлик, тез чарчаб қолиш, кўп терлаш ва ҳансираш каби белгилар безовта қилиши мумкин. Одатда бу каби аёллар ич қотишидан ҳам азият чекадилар. Ташқи кўринишдан сон, думба, қорин, кўкрак қафаси, бел соҳаси, бел, бўйин ва ияк соҳаларида ортиқча ёғ тўланганлик белгилари кўзга ташланади. Кўкрак сут бези нафақат ҳомиладорликда пролифератсия ҳисобига балки ёғ тўқимаси ҳисобига ҳам катталашади. Касалликнинг ИИИ-ИВ даражаларида ортиқча ёғ бурмалар кўринишида тўпланади, ҳансираш белгилари кучаяди, ҳаракатланиш чекланади, тананинг периферик қисмларида шишлар кузатилиши мумкин. Кўпинча аёллар бел соҳасидаги, чаноқ соҳасидаги ва тизза бўғимидаги оғриқларга шикоят қиладилар.

Асоратлари

Ҳомиладорлик вақтида ортиқча вазн ва бунинг натижасида ривожланадиган асоратлар орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Ҳомиладорлик вақтида асоратлар ривожланиши 45-85 % беморларда семизлик натижасида ривожланиши мумкин. Ортиқча тана вазнидан азият чекувчи аёлларда токсикозлар ривожланиши 3 маротаба юқори бўлади. Бундай аёлларда кейинчалик юрак-қон томир касалликлари ривожланиш эҳтимоли 7 баробар ортиб кетади.

Тана вазни индекси 30,0 га 60,0 % бўлган ҳомиладор аёллардан аненсефалия ва 40 % да умуртқа поғонасидаги туғма эгриликлар билан фарзанд дунёга келтирадилар. Бу каби аномалиялар андроид типидаги семизликдан азият чекувчи аёллардан туғиладиган фарзандларда 1,8-2,5 баробар юқори бўлади. Табиий аборт ва ҳомила тушиши эҳтимоли 25-37 % га ошади. Фетопласентар етишмовчилик 38 % ҳолатларда қайт этилади, ҳомиланинг сурункали гипоксияси 25-34 % ҳолатларда, ҳомиланинг нормадан паст вазн билан дунёга келиши 18 % ҳолатларда ва макросомия ҳолати эса 20-44 % ҳолатларда қайд этилади. Тана вазн индекси 3 га тенг ва ундан ортиқ бўлганда ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиш хавфи 63 % га ортиб кетади.

 

Ушбу мақолани ҳам ўқинг:  Қизлик пардасини текшириш экспертизаси — бокираликни аниқлаш усуллари мавжудми?

 

Муддатидан аввал туғруқ рўй бериши 5-12,5 %, муддатидан кеч туғруқ рўй бериши эса 10-15 % ҳолатларда кузатилади. 40-65 % ҳомиладор аёлларда туғруқ вақтида мушаклар кучсизлиги ва бачадон мушакларининг нотўғри қисқариши рўй беради. Оператив ёʻл билан фарзанд дунёга келтириш ҳолатларда семиз аёлларда нормал тана вазнига эга аёлларга қараганда 2-4 баробар кўпроқ кузатилади. Уларнинг кўпчилигида туғруқдан кейинги ендометрит шаклланади.

Ортиқча тана вазнига эга аёлларнинг деярли ярмидан кўпида ҳомиладорлик вақтида бошқа патологик жараёнлар ҳам ривожланади, масалан инфескион касалликлар, юрак-қон томир касалликлари, нафас аʼзолари касалликлари, айниқса ҳазм қилиш аʼзоларида турли муаммолар келиб чиқади. Ортиқча тана вазнидан азият чекувчи аёлларда ривожланадиган асоратларнинг орасида энг хавфлиси қандли диабет ҳисобланади.

Ҳомиладорликда ортиқча вазн диагностикаси

Касаллик диагностикасида семизлик даражаси, бу ҳолатга олиб келувчи сабабни аниқлаш ҳамда ўз вақтида даво чораларини қўллаш чора тадбирлари олиб борилади. Диагностикада беморларни физикал текшируви, лаборатор ва инструментал маʼлумотларга асосланади. Асосий текширув усуллари қуйидагилар:

Тана вазни индексини текшириш

Семизликда тана вазнининг бўй узунлигига нисбати 25,0-29,9 га тенг бўлади. И даража семизликда 30,0-34,9 га тенг, ИИ даражали семизликда 35,0-39,9 га, ИИИ ва ИВ даражали семизликда эса 40 ва ундан ортиқ бўлади.

Тана вазни ошишини назорат қилиш

Семизлик ривожланиб бораётганлигини тана вазнини доимо назорат қилиб бориш ёʻли билан аниқлаш мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнгида аёл тана вазни 11,5-16,0 кг.га ортиши керак, семизликнинг илк босқичида эса ҳомиладор аёл тана вазни ҳомиладорликдан аввалги вазнидан 7-11,5 кг.га, семизликда эса 5-9 кг ортади.

Ҳомиладорликда вазннинг ҳафталик ортиши (аввал вазни меъёрида бўлган аёллар учун. ТВИ = 19,8 – 26,0)

Ҳомиладорлик ҳафтаси Ўртача вазн қўшилиши (кг)
2 ҳафта 0,5 кг
4 ҳафта 0,7 кг
6 ҳафта 1 кг
8 ҳафта 1,2 кг
10 ҳафта 1,3 кг
14 ҳафта 1,9 кг
16 ҳафта 2,3 кг
18 ҳафта 3,6 кг
20 ҳафта 4,8 кг
22 ҳафта 5,7 кг
24 ҳафта 6,4 кг
26 ҳафта 7,7 кг
28 ҳафта 8,2 кг
30 ҳафта 9,1 кг
32 ҳафта 10 кг
34 ҳафта 10,9 кг
38 ҳафта 12,7 кг
40 ҳафта 13,6 кг

Ҳомиладор аёлнинг вазн қўшиши аёлнинг вазни ва тана узунлигига боғлиқ (ТВИ). Биз юқоридаги жадвалда фақат тана вазни индекси меъёрий бўлган аёллар учун маълумот келтириб ўтдик. Агар сиз узунлигингиз ва вазнингизга боғлиқ бўлган ҳолатдаги аниқ маълумотга эга бўлишни истасангиз МАНА БУ калкулятор сизга ёрдам бериши мумкин.

Семизлик даражасини баҳолаётганда аёл киши тана тузилишига эʼтибор қаратиш лозим, яʼни аёлнинг бўй узунлиги, ёши, ҳомила сонига эʼтибор қаратиш лозим.

Турли аʼзолар тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида артериал қон босимини назорат қилиш, қоннинг биокимёвий текшируви (глюкозга бўлган толерантлик, липид алмашинувини текшириш, жигар ферментлари). Умумий сийдик таҳлили, ЭКГ, ЭхоКГ, жигар УТТ (УЗИ) ўтказилади. Кўрсатма бўйича эндокринолог, гастроентеролог, гепатолог, кардиолог, невропатолог, уролог тавсиялари ҳам керак бўлади.

Ҳомиладорликда семизликнинг давоси

Ортиқча тана вазнига эга бўлган ҳомиладор аёлларни даволаш асосан энергетик балансни тиклаш ва асоратлар ривожланишининг олдини олишга қаратилади. Озиш учун медикоментоз ва оператив даво ўтказиш мутлақо мумкин эмас, оч қолиш эса тавсия этилмайди, оч қолиш натижасида қонда кетон таначалари миқдори ошиб кетади ва бу ҳомилага салбий таʼсир этиши мумкин. Тана вазнини камайтириш учун қуйидагилар тавсия этилади:

Овқатланиш тартибини коррексия қилиш. Семизликдан қутилишнинг энг қулай ва хавфсиз усули малакали дийетолог ёрдамида овқат ратсионини тузиш ва унга амал қилишдир. Ортиқча ёғ ва зарарли углеводлар истеʼмолини камайтириш, овқат ратсионида оқсил ва клетчаткага бой бўлган мева-сабзавотлар истеʼмолини кўпайтириш керак. Кун давомида кам камдан тез-тез овқатланиш тартибига ўтиш керак, яʼни бир кунда 5-6 мартагача овқатланиш, ҳар бир овқатланиш вақтида тўйиб қолмасликка ҳаракат қилиш керак.

Жисмоний ҳаракатни кўпайтириш. Организмда тўпланадиган ортиқча энергияни сарфлаш мақсадида ҳомиладор аёллар учун махсус бадантарбия машқалари, гимнастика машқлар, кун давомида камида 30 дақиқа сайр қилиш зарур. Организм учун фойдали бўлган ёга, аквааеробика, нафас машқлари, моддалар алмашинувини тезлаштириш усуллари – бидифлекс, оксисайз муолажаларини мутахассис ёрдамида амалга ошириш тавсия этилади.

Ортиқча тана вазни ҳисобига келиб чиқадиган асоратларни бартараф этиш этишда медикоментоз даво муолажаларига мурожаат этилади. Семизликнинг даражасига қараб табиий туғиш, агар семизлик ИВ даражада бўлса ҳомиладор аёлнинг умумий аҳволидан келиб чиқиб кесарча кесиш усули ўтказилиши мумкин.

Семизлик профилактикаси

Ҳомиладорлик кечиши ва туғруқ жараёни семизликнинг даражасига боғлиқ бўлади. Хавф гуруҳидаги аёллар ИИИ даражали семизликдан азият чекувчлилардир, ИВ даражали семизликда аёллар ҳомиладор бўлиш ва туғиш эҳтимоли анча паст бўлади. Ҳомиладорликда семизлик натижасида ривожланувчи асоратлар профилактикасига ҳомиладорликни режалаштириш вақтида тана вазнини нормал ҳолатга келтириш, жинсий аʼзоларда ривожланувчи касалликларни бартараф этиш, акушер-гинеколог билан маслаҳатлашиш лозим.

Visited 6 times, 1 visit(s) today

Похожие записи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *