Ҳомиладорлик тести: қачон ва қандай фойдаланилиши, турлари ва онлайн тест
Ҳомиладорлик тести — ҳомиладорликни аниқлашнинг энг қулай ва осон усули сифатида кенг қоʻлланилиб келинмоқда. Бундан ташқари, ҳомиладорлик тести турлари аниқлиги жиҳатидан ҳам ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларнинг “Мен ҳомиладорманми?“ каби саволларига аниқ жавоб топишда ҳам муҳим рол оʻйнайди. Ҳомиладорликни аниқлашнинг соʻровномага асосланган онлайн ҳомиладорлик тести каби усуллари ҳам мавжуд. Лекин улар обйектив белгиларга коʻра натижа берганлиги учун ишончлилик даражаси бироз паст. Оддий ҳомиладорлик тестлари эса, агар ёʻриқномага мувофиқ тоʻгʻри оʻтказилса, ишончлилик даражаси 99 фоизгача етиши мумкин.
Бугун биз ушбу мақоламиз орқали ҳар бир ҳомиладорликни режалаштираётган жуфтликлар ҳаётида кузатиладиган, уларни қайсидир маʼнода қийнайдиган саволларга имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, ҳомиладорлик қандай кечиши тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, бунда сизга бизнинг ҳомиладорлик календари тўғрисидаги мақоламиз ёрдам беради. Агар мақола орқали оʻзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб тополмасангиз, саволингизни мақола соʻнгида изоҳ сифатида сайтимизда ёзиб қолдиришингиз мумкин. Шифокорларимиз сиз қолдирган саволларингизга жавоб беришади.
Ҳомиладорлик тести қандай ишлайди?
Барча ҳомиладорлик тестлари, уларнинг нархи ва ташқи коʻринишидан қатʼий назар бир хил тамойил асосида ишлайди — Уларнинг барчаси пешобдаги “ҳомиладорлик гормони” – хорионик гонодотропинни (ХГ) миқдорига қараб оʻзгаради. Агар сийдикда ХГ миқдори тестнинг сезувчанлиги даражаси учун етарли боʻлган миқдорда боʻлса, тест юзасидаги кимёвий препарат ҳамда гормон оʻртасида кимёвий реакция бошланади. Агар сийдикда гормон ёʻқ боʻлса ёки унинг миқдори етарли даражада боʻлмаса, реакция юзага келмайди ва натижа салбий ҳисобланади. Бу гормон организмда ҳомиладорлик бошланиши биланоқ сийдик билан ажралиб чиқишни бошлайди.
Тестни жинсий алоқадан сўнг ёки ҳайз кўриш тугагандан кейин дарҳол кўриш ҳеч қандай натижа бермаслиги мумкин. Чунки ХГ аёл организмида 10-15 кунлардагина ҳомиладорлик тести орқали сезиладиган даражага етиши мумкин.
Агар кутишга тоқат қила олмасангиз, қонингиздаги хорионик гонадотропин (ХГ) миқдорини текширтиришингиз мумкин. Бу хорионик гонадотропиннинг пешобда ҳосил боʻлишидан коʻра тезроқ ва аниқроқ аниқлаш ёʻлидир.
Ҳомиладорлик тести қачон қилинади?
Ҳайз цикли мунтазам боʻлган аёллар ҳомиладорлик тестини навбатдаги ҳайз келиш муддатининг илк кунларидан оʻтказишлари мумкин. Агар навбатдаги ҳайз келиши муддатини аниқ билмаса ёки номунтазам ҳайз даврига эга боʻлса, охирги ҳимоясиз жинсий алоқага киришган кунингиздан камида уч ҳафта оʻтиб, тест оʻтказиш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, тестни куннинг исталган вақтида оʻтказиш мумкин, айнан эрталаб боʻлиши шарт эмас. Лекин баʼзи мутахассисларнинг таʼкидлашича, тестлар эрталаб оʻтқазилганда самаралироқ ҳисобланар экан. Чунки тунда пешобнинг йигʻилиши ҳисобига, ҳомиладорлик мавжуд боʻлганда ундаги ХГ миқдори тест учун зарурий даражага етиши мумкин.
Ҳомиладорлик тести қандай ишлатилади?
Тест оʻтказиш сиздан, атиги 5 дақиқа талаб қилади холос. Пешобни бирор-бир идишга йигʻиш ва унга тестни ботириш билан, 10-30 сония кутиш кифоя. Ёки пешоб ажратиш вақтида тест учига пешобни томизиб ҳам аниқласа боʻлади. Албатта, тестдан фойдаланишдан олдин махсус ёʻриқнома билан танишиб чиқишни унутманг, чунки тестлар ишлаш тамойили жиҳатидан бир хил боʻлсада, натижани аниқлаш аниқлигига коʻра бир-биридан фарқланади.
Тест ўтказишдан аввал:
- Тестни имкон қадар тонгда ўтказинг. Агар эрталаб пешоб олиш имкони бўлмаса, куннинг исталган вақтида сийдик пуфагида камида 4-5 соат сақланган пешобдан фойдаланинг, чунки унинг таркибида ХГ кўп тўпланган бўлади;
- Баʼзи бир дори препаратлари (бепуштликка қарши ва таркибида ХГ сақловчи препаратлар) қабул қилиш натижани оʻзгартириши мумкин, шунинг учун ёʻриқнома билан танишиб чиқиш зарур;
- Тест оʻтказишдан олдин коʻп суюқлик ичманг, чунки сув сийдикни суюлтириб юбориб, унинг таркибидаги гормон миқдорларини оʻзгартиришига сабаб боʻлади.
Агар тест бир неча бор такрор оʻтказилганда ҳам инкор натижани бераверса, лекин сиз ҳомиладорлик белгиларини оʻзингизда сезсангиз гинеколог билан маслаҳатлашинг, чунки бачадондан ташқари ҳомиладорлик вақтида ХГнинг консентратсияси паст коʻрсаткичларда боʻлиб тест уни аниқлай олмаслиги мумкин.
Ҳомиладорлик тести турлари
Чизиқли қоғоз тести
Ҳомиладорлик тести турлари ичида бу каби ҳомиладорлик тести ишлатиш жиҳатдан жуда осон, тузилиши жиҳатдан ҳам анча содда. Натижани билиш учун фақатгина ўрамдан биргина чизиқли қоғоз олиб, уни сийдик билан тўлган идишга 10-30 сония ботириш кифоя.
Ҳомиладорлик тестидан фойдаланиш қоидалари:
- Аввало эрталабки сийдикни тоза идишга тоʻплаб, тест белгиланган чегарагача суюқликка туширилади;
- Суюқликда 10-30 сония ушлаб турилади;
- Соʻнг чиқариб олиб, қуруқ юзага қоʻйилади.
Натижа сийдикдаги гормон консентратсиясига қараб 1-10 дақиқа ичида намоён боʻлади.
Ушбу ҳомиладорлик тести камчиликлари:
- Сийдик – фақатгина эрталабки бўлиши керак;
- Агар идишга олинган пешобга эмас, оқиб турган пешобга қоғоз тутилса натижа хато чиқиши мумкин.
- Агар кўпроқ ёки етарлича ушланмаса ҳам натижа хато чиқиши мумкин.
- Ҳомиладорлик тести турлари ичида ушбу тест юпқа бўлганлиги учун тез шикаст етиши мумкин. Масалан, қоғоз йиртилиб кетиши, ёки унинг бўёқлари (шкаласи) бўялиб кетиши мумкин.
Планшет тест
Ҳомиладорлик тести турлари ичида планшет тест қўллаш учун қоғоз тестга қараганда анча қулай, аммо нархи бироз қимматроқ. Тестининг ишлаш принспи юқоридаги каби, лекин бунда тонги пешобни махсус кассетага томчилатиш керак ва 3-7 дақиқа давомида кутиб, натижани баҳолайсиз.
Тестнинг қулай тарафлари пешобни идишга йиғишингиз шарт эмас, шунчаки пешобни пипетка ёрдамида махсус кассетанинг юза қисмига томизасиз. Бу билан тестни ортиқча ушлаб туриш муаммосидан қутуласиз.
Тестда 2 та токчаси бор: бирига пешоб солинса, иккинчиси натижани кўрсатади.
Томчили тест
Томчили усул энг аниқ ва қулай усуллардан бири ҳисобланади. Бу усулни куннинг ҳар қандай қисмида ўтказсангиз бўлади, асосийси пешоб сийдик қопида 4-5 соат давомида сақланган бўлиши керак. Бундан ташқари, бу усул ҳомиладорлик тести турлари ичида гигийеник жиҳатдан ҳам анча қулайлиги билан ажралиб туради. Чунки пешобни идишга йиғиш ёки томчилатиб томизиш талаб этилмайди, шунчаки тестинг махсус учини пешобга бир неча сонияга тутиб турсангиз бўлди.
Тест учи пешоб билан ҳўллангандан кейин уни қалпоқчаси билан ёпиб қўйиш керак (тест қутисида бўлади). Натижани эса, 3-5 дақиқадан кейин аниқлаб олса бўлади. Томчили усул юқоридагиларга қараганда сифатлироқ, чунки тестнинг стержени толадан қилинган, у суюқликни реактивга осон ўтказади.
Электрон рақамли тестнинг ишлаш тамойили юқоридаги тестлардан фарқ қилмайди. Фарқи шундаки, натижани қайд этганда сиз “+” ҳомиладорлик ва “-“ ҳомиладор эмас белгисини коʻрасиз. Ушбу ҳомиладорлик тести куннинг исталган вақтида оʻтказилиши мумкин. Тест стерженини пешобда ушлаб туриб ёки пешоб йигʻилган идишга солишингиз ҳам мумкин, оʻзингизга қулай усулни танлайверасиз. Айнан электрон рақамли тест эрта ҳомиладорликда аниқ натижани коʻрсатиб беради. Натижа яна ҳам аниқ чиқиши учун тонги пешобни танлаганингиз маʼқул.
Тестнинг нархи унинг аниқлик даражасини коʻрсатиб бермайди, биринчи навбатда тестнинг ёʻриқномаси билан танишиб чиқиш зарур. Ҳаттоки, энг қиммат ва сифатли тестлар ҳам тест оʻтказишда хатога ёʻл қоʻйилса, кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Тести натижалари аниқ бўлиши учун неча марта тест ўтказиш керак?
Агар ҳомиладорлик тести ёʻриқномаларга мувофиқ, хатоларсиз бажарилган боʻлса, натижани 99 фоиз аниқ коʻрсатади. Тест ижобий натижани коʻрсатган кундан 2-3 кун оʻтиб, тест яна такрорий оʻтказилса, натижанинг яна-да аниқлигидан далолат беради.
Ҳомиладорлик тести адашиши мумкинми?
Ёʻриқномага асосан, муддати оʻтмаган ҳамда тавсия этилган оʻтказилган ҳомиладорлик тести, одатда тоʻгʻри натижа беради. Бироқ танланган тестларнинг сезувчанлиги паст боʻлса ёки бутунлигига шикаст етган боʻлса, коʻрсатмаларга мувофиқ бажарилмаса, навбатдаги ҳайз тугаши муддатига етмасданоқ шошма-шошарлик билан бажарилган тест ёлгʻон салбий натижа коʻрсатиши ҳам мумкин.
Ҳомиладорлик бошланган, лекин тестнинг шкаласи мусбат натижани коʻрсатмаяпти ёки жуда суст. Бунга сабаб тестнинг хорионик гонадотропин (ХГ)ни сезувчи индикатори ишдан чиққани ёки тест ёʻриқномада коʻрсатилганидек тоʻгʻри оʻтказилмаганлигидир.
Агар тест ёʻриқномасида тонги пешоб, оч қоринга, 3-5 дақиқа ушлаб туриш ва стерженни керакли даражада ушлаш зарур дейилган боʻлса, ёʻриқнома боʻйича иш тутинг. Шунда ҳомиладорлик тестининг хатоликларсиз, аниқ натижа коʻрсатишига эришиш мумкин.
Баʼзида ҳомиладорлик боʻлмаганда ҳам ҳомиладорлик тести мусбат натижани коʻрсатиши мумкин. Бундай ҳолат камдан-кам ҳолларда кузатилади. Бунга асосий сабаб тестнинг сифатсизлигида ёки сақланиш қоидалари бузилганлигида ё унинг яроқлилик муддати тугаганилигида. Биринчи тест мусбат берса ҳам кейинги тестлар инкор натижа бериши мумкин.
Хорионик гонадотропин (ХГ) гормони баʼзи жиддий патологияларда ҳам коʻпайиши мумкин, масалан гормонга талабчан оʻсмаларда. Бунда тестда хатолик боʻлмайди. Тиббий аборт ёки ҳомила ташлашдан кейин ҳам ХГ миқдори юқори сақланиб туради, шундай пайтларда ҳам тест адашиши ҳамда ёлгʻон мусбат натижа коʻрсатиши мумкин.
Ҳомиладорлик тести натижаси салбий, лекин ҳомиладорлик белгилари мавжуд — қандай ёʻл тутиш керак?
Агар оʻзингизда ҳомиладорлик белгиларини сезсангиз, лекин тест қайта-қайта инкор натижа берса, бунга қуйидаги ҳолатлар сабаб боʻлиши мумкин:
- Тест ёʻриқнома боʻйича қилинмаган;
- Тестнинг яроқлилик муддати тугаган;
- Ҳомиладорлик тести қандайдир касаллик пайтида оʻтказилган;
- Тест учун олинган пешоб эски ёки суюлиб кетган;
- Ҳомиладорлик тестиҳайз цикли бузилган ҳолатда оʻтказилган;
- Тест ҳомиладорликнинг эрта кунларида оʻтказилган боʻлса, яʼни ХГ етарлича синтезланмаган;
- Бачадондан ташқариҳомиладорлик ва бошқа патологиялар.
- Агар ҳомиладорлик белгилари сезилиб, тест инкор натижа бераверса, базал ҳароратни оʻлчанг. Агар у 37 градусдан юқори боʻлса, ҳақиқатдан ҳам ҳомиладорлик бошланган боʻлиши мумкин. Бунга аниқлик киритиш учун тестни яна2-5 кундан соʻнг қайта оʻтказиш керак. Шунда ҳам тест инкор натижа берса, қон анализи ёки УТТ орқали ҳолатга ойдинлик киритиш мумкин.
- Ҳомиладорлик тести мусбат натижа коʻрсатган боʻлса, биз сизни янги оламга ташриф буюрганингиз билан табриклаймиз. Эндиги қадам шифокор коʻригидан оʻтиб,ҳомиладор сифатида роʻйхатга қоʻйилишингиз ҳамда даврий текширувлардан оʻтиб туришингиз керак.
- Агар ҳомиладорлик тести манфий натижа коʻрсатса, ҳеч хавотирланманг. Юқорида таʼкидланганидек, шифокор коʻригидан оʻтинг ҳамда аниқ маʼлумотга эга боʻлинг. Шифокор коʻригида текширувлардан соʻнг ҳам ҳомиладорлик тасдиқланмаса, стрессга тушманг.
- Зеро, стресс ва хавотир ҳомиладор боʻлишингизга халақит бериши мумкин. Шунинг учун шифокор билан бамаслаҳат иш тутинг.
· Онлайн ҳомиладорлик тести
- Ҳомиладорликнинг илк кунларида аёллар оʻзларидаги турли оʻзгаришларни пайқашлари мумкин. Масалан, ҳайзнинг доимий муддатидан кечикиши, огʻриқлар, коʻкракларда юмшоқлик ҳамда сезгирлигининг ошганлигини, коʻнгли айниб қайт қилишгача бориши, чарчоқ ва уйқучанлик каби белгиларни сезишлари мумкин. Айнан шу белгилар бор ёки ёʻқлигига асосланган ҳолда онлайн ҳомиладорлик тести ишлайди.
- Онлайн ҳомиладорлик тести оддийгина савол-жавоб шаклидаги соʻровнома боʻлиб, ҳомиладорлик тестини оʻтқазишгача боʻлган даврда синаб коʻриш мумкин. Лекин юқорида таʼкидланганидек, онлайн ҳомиладорлик тести соʻровномага асосланганлиги учун натижанинг тоʻгʻрилиги юқори эмас. Шунинг учун, албатта онлайн ҳомиладорлик тести натижаси қандай боʻлишидан қатʼий назар оддий ҳомиладорлик тестини оʻтказинг.
- Диққат, юқоридаги викторина тиббий маслаҳат ёки далил оʻрнини босмайди. У фақат маʼлумот бериш учун моʻлжалланган. Илтимос, оʻзингизни ҳомиладор ҳисоблансангиз, албатта оддий ҳомиладорлик тестини оʻтказиб, шифокор қабулига боринг.
· Ҳомиладорлик тести тўғрисидаги саволларга жавоб
- Савол:Ассалому алайкум. Мен ҳомиладор бўлишни режалаштирдим. Лекин бу ой ҳам ҳайз кўрдим. Аммо тез-тез қорним очяпди, кўнглим айнияпти ҳайз кўриб ҳам ҳомиладор бўлиш мумкинми? Ҳомила бор йўқлигини қанча вақт ичида аниқласа бўлади? Жавобингиз учун раҳмат.
- Жавоб: Ваалайкум ассалом. Йўқ, агар ҳар доимгидек ҳайз кўрган бўлсангиз, сиз ҳомиладор бўлмаган бўласиз. Аниқ билиш учун УТТга тушишингиз керак. Ҳомила ҳомиладорликнинг 4-5 ҳафталигида билинади. 4-5 ҳафта — бу сизни охирги ҳайз кунингиздан бошлаб ҳисобланади. Тавсиямиз гинекологга кўрининг.