Вазн ташлашнинг осон йўллари

Биринчи навбатда, машғулотлардан завқ олишни ўрганинг. Онгингиз рад этаётган нарсани бажаришга ўзингизни мажбурлай олмайсиз. Озиш учун узоқ шуғулланишга тўғри келади. Жисмоний машғулотларни мажбурият эмас, ишчи кунлардан дам олиш сифатида қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ёрдам бериши керак.

 

Тезкор мақсадлар

“Мен озишни хоҳлайман” — мақсад ҳаддан зиёд узоқ ва ноаниқ. Визуал натижани кўрмасангиз, гўёки мақсадсиз ҳаракатланаётгандек бўласиз. Шунинг учун аниқ, қисқа муддатли мақсадлар қўйиб, уларга етишишни ўрганинг. Масалан, машғулотлар жадвалини музлатгичга осиб қўйиб, бажарилган ҳар бир кунни маркер билан ўчиринг. Шунда натижани кўра бошлайсиз ва ўзига яраша рағбат пайдо бўлади.

Мукаммал қомат

Кўзгуга боқинг ва тан олинг: кўраётганингиз — мукаммал қомат эмас. Ҳатто вақти-вақти билан жисмоний машқларга вақт ажратсангиз ҳам, доим ундан-да кўпроқ шуғулланиш имкони мавжудлигини унутманг. Шунчаки яхши кўринишга эмас, ортингиздан бошқалар қайрилиб қарайдиган даражада кўркам бўлишга интилинг. Бу яхши мотватсия бўлиши мумкин.

Мажбурий нонушта

 

Эрталабки нонушта нафақат метаболизмни тезлаштиради, балки бутун бир кун учун яхши пойдевор вазифасини ўтайди: яхши нонушта қилган одам кун давомида ортиқча калория истеъмол қилмайди. Бундан ташқари, очлик ҳисси кечроқ келади, тушликнинг кечикиши эса кечки овқатни умуман бекор қилиш имконини беради.

Уйқуга ётишдан аввал тамадди қилиш

Уйқуга меъёрий очлик ҳисси билан ётинг. Бу — нормал ҳиссиёт, организмингиз кечки тамаддидан олинган қувватни қайерга қўйишни билмайди. Бундан бир неча усул билан қочиш мумкин: бир пиёла қайноқ гиёҳли чой ошқозонни тўлдиради, тишларни тозалаш эса ўзингизни тийишга ва тунда музлатгич ёнига яқинлашмасликка ёрдам беради.

Ҳаддан ташқари тўйиб қолманг

Тўқлик ҳиссини туйишга ҳаракат қилинг. Овқатдан қониқиш ҳосил қилиб, яна бироз тамадди қилиш имкони борлигини ҳис қилганингизда столдан туриш учун ўзингизни қўлга ола билишингиз керак. Бу қийин ва қандайдир тажриба талаб қилади, бироқ натижа шунга арзийди. Енгил очлик ҳисси бутун организмни тонусда ушлашга ёрдам беради — уйқу ва чарчоқдан асар ҳам қолмайди.

Паст калорияли маҳсулотларни танланг

Бир Орео печенйеси қанча калорияга эга бўлса, чорак килограмм исмалоқ калорияси шунча бўлади. Паст калорияли парҳезга эътибор қаратинг, у организмингизни фойдали моддалар билан тўлиқ қониқтира олади. Бу вазифани амалга оширишда, энг яхшиси, сархил мева ва сабзавотлар ёрдам беради.

Visited 3 times, 1 visit(s) today

Похожие записи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *