Ҳомиладорликда қандли диабет (Тўлиқ қўлланма)

Сизнинг вужудингизда янги инсон шаклланмоқда. Ёдингизда бўлсин тўққиз ой мобайнида танангизда қизиқарли ўзгаришлар содир бўлади. Сиз фарзанд кўришга ва она бўлишга тайёрланмоқдасиз. Шундай экан, қандли диабет билан ҳаёт тарзини олиб бораётган ҳомиладор аёл ҳомиладорликда қандли диабет (ГЭСтатсион диабет) қандай кечиши, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида билиши ва ўрганиши лозим.

Ҳомиладорликнинг биринчи саккиз ҳафтаси ҳомила ривожланишининг энг муҳим даври ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ўзингизнинг физиологик ва руҳий ҳолатингизга алоҳида аҳамият беришингиз, ҳомиладорликнинг ҳар бир босқичида ҳам муҳимдир.

Бу масʼулиятни амалга оширишда сиз шифокорингизнинг узлуксиз назоратида бўлиб, у тавсия қилган таҳлилларни мунтазам равишда бажариб, ҳар ойда бир марта, охирги уч ойнинг ҳар икки ҳафтасида, охирги ойда эса ҳар ҳафтада анализ топшириб туришингиз керак бўлади.

Ҳомиладорлик даври қисқача таснифи

Одатда ҳомиладорлик 40 ҳафта ёки 9 жарида ойи давом этади. Ҳомиладорлик даври ГЭСтатсион давр деб аталади. Ҳар учта уч ойлик – триместр деб аталади. Биринчи уч ойлик – биринчи триместр, иккинчи уч ойлик – иккинчи триместр ва охирги уч ойлик учинчи триместр дейилади. Ҳар бир даврда ҳомила бачадонда ташқи ҳаётга тайёрланиб боради. Асосий мавзуга киришишдан олдин ҳар бир триместрга хос ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлишингиз учун қуйида ҳар бир триместрнинг қисқача таснифини келтирамиз.

Биринчи триместр

Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида фарзандингизнинг асосий тана аъзолари (юраги – у қон айлантиришни бошлайди, ошқозон тизими, умуртқа поғонаси) ва тизимлари шаклланади. Йўлдош – ҳимоя ва озуқа аъзоси ҳисобланиб ривожлана бошлайди ва филтр вазифасини бажариб, ҳомилани керакли озуқа билан таъминлайди, кераксизларига эса тўсиқ бўлади.

Саккизинчи ҳафтасида ҳомилада кўз (фақат ҳали юмуқ ҳолда), лаб, тил, қўллар (тирсак, билак), оёқлар (тизза, тўпиқ) ривожлана бошлайди. Тўққизинчи ҳафтасигача туғилажак бола эмбрион, кейин эса ҳомила деб аталади. Биринчи триместр охирида ҳомиланинг узунлиги 7,5 смга, оғирлиги эса 29,0 граммга тенг бўлади.

Буйрак, тишлар ўрни, панжаларда тирноқлар умуман, асосий аъзолар ва тизимлар шаклланади. Суяк ва мушаклар ҳам ривожланиб боради. Бошда соч ва киприклар ўса бошлайди. Сизда эса шу даврда тез-тез толиқиш сезилади.

Иккинчи триместр

Бу даврда ҳомиланинг ўсиши ва ривожланиши давом этиб, унинг вазни 200,01 граммга, буйи 17,0-18,0 смга тенг бўлиши мумкин. Ҳомиланинг юрак уриши яна ҳам сезиларли даражада бўлиб, шифокор стетоскоп ёрдамида эшитиб кўриши мумкин бўлади. Бу пайтда ҳомиладорлик гормонлари ишлай бошлайди.

Кўкрагингиз катталашиб, оғриқ сезадиган бўлиб қолиши мумкин. Унинг учи атрофидаги тери тўқ тусга киради. Бачадон ўсиб, сийдик пуфагини сиқади. Шунинг учун пешоб ҳайдаш тезлашади. Милклар қизариши ва қонаши мумкин. Шу сабабли оғиз бўшлиғини, тишларни тоза сақлаш керак. Иккинчи триместр охирида (6 ойлик) ҳомила вазни 715 граммга ва бўйи 27,5-35 смгача ортади.

Ҳомила қовоқлари очилади, киприклари ўсади, тирноқлар бармоқларнинг охиригача ўсади. Умуман, ҳомиланинг ҳаётий зарур тизимлари ривожланиб, такомиллашади, қорнингиз ҳам кўриниб қолади. Ҳомила ўсган сари қоматингиз ўзгариб боради. Меъда бузилиши, жиғилдон қайнаши безовта қилиши мумкин.

Учинчи триместр

Ҳомиланинг барча ҳаётий зарур аъзолари ва тизимлари шаклланиб бўлади. Бош суяк юмшоқ ва эгилувчан бўлади. Ўсиш тезлашади. Еттинчи ой охирида ҳомила вазни 1022-1227 граммгача, бўйи 35-42,5 смга тенг бўлади. Бу триместр мобайнида бола туғилишга тайёр бўлиб, унинг вазни 2965-3067,54 граммгача, бўйи 50 смга тенг бўлиши кузатилади.

ГЭСтатсион диабет назорати ва соғлом бола

Ҳомиладорлик муддатининг ҳар бир босқичи ҳомила шаклланишида жуда муҳимдир. Бунга эришиш учун эса ҳомиладорлик режалаштирилган ва пухта ўйланган бўлиши керак. Қандли диабет касаллиги бор беморларга қўйилган асосий талаб – касаллик нафақат ҳомиладорлик даврида, балки ундан 3-6 ой аввал компенсатсиялашган бўлиши керак.

Ҳомиладорликнинг биринчи 8-10 ҳафталарида қондаги глюкоза (қанд) миқдорининг баланд бўлиши бўлгʻуси чақалоқнинг ривожланишдаги тугʻма нуқсонлар билан тугʻилишининг асосий сабаби бўлиши мумкин.

Она қонидан ҳомила қонига инсулин, глюкагон ўтмайди, глюкоза, кетон таначалари эса бемалол ўтади. Она қонида шакар миқдори юқори бўлганда у ёʻлдош орқали ҳомила қонига ўтиб, ҳомиладорликнинг 12 ҳафталаридан инсулин ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган ҳомила меʼда ости безининг бета ҳужайраларини зўриқиб ишлашга мажбур этади. Бу эса ҳомила қонида инсулиннинг яна-да кўпайишига олиб келади ва ҳомила вазни меʼёридан ортиқчалигига сабаб бўлади. Бу ҳолат макросомия деб аталади.

Ҳомила меʼда ости безининг зўриқиб ишлаши оқибатида кўп миқдорда ишланиб чиқилган инсулин янги тугʻилган чақалоқда учрайдиган гипогликемияга (яʼни қонда қанд миқдори кескин пасайишига) олиб келади.

Бу ҳолат титроқ, тиришиш, сабабсиз безовталаниш каби белгилар билан кечиб, ўз вақтида аниқланиб, чоралар кўрилмаса фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда чақалоққа ёрдам керак бўлади (вена орқали глюкоза дориси юборилади), бир неча кун мобайнида янги тугʻилган чақалоқнинг қонида қанд миқдорининг назорати олиб борилади.

Бундан ташқари, қандли диабетга чалинган оналардан тугʻилган чақалоқларда билирубиннинг кўпайиш ҳоллари (гипербилирубинемия) учраб туради.

Янги тугʻилган чақалоқнинг 60 фоизида учинчи-бешинчи кунлари териси саргʻишроқ тусга киради. Физиологик сариқликнинг бу кўриниши нормал ҳол ҳисобланади.

Болага бачадон ичида бўлган даврида уни тугʻилганидан кейинги даврига нисбатан кўпроқ миқдорда қизил қон ҳужайралари керак бўлади. Ортиб қолган қон ҳужайралари парчаланганда улар билирубин деб номланувчи сариқ модда ишлаб чиқаради. Чақалоқ жигари ишлаб чиқилган билирубинни тез чиқариб ташлаш даражасида ривожланмаганлиги сабабли унинг териси сариқ тусга киради. Одатда, бу ҳол 10 кунгина давом этади.

Тери сариқ тусга кириши кўпчилик чақалоқларга хос бўлсада, қандли диабет касаллиги бор аёллардан тугʻилган чақалоқларда узоқроқ давом этиши кузатилади. Натижада, билирубин мия ва нервларни заҳарлайди. Бундай вазиятда баʼзи бир даволаш турларини қўллашга тўгʻри келади (махсус нур ёрдамида), жуда кам ҳолатда қон қуйиш зарурати тугʻилади.

Қандли диабетга чалинган оналардан тугʻилган чақалоқларда яна бир муаммо, яʼни қонда калсий миқдори камайиб кетиши (гипокалсийемия) ҳам учраб туради.

Ҳомиладорликда қандли диабет хавф омиллари

Қандли диабетли беморларда ҳомиладорликнинг энг огʻир асоратларидан бири – ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлишидир. Ҳомиланинг ҳалок бўлишига кўпинча гипогликемия, онадаги кетоатсидоз, ҳомилада инсулиннинг ортиқчалиги оқибатида ёʻлдош қон томирларининг диабет таʼсирида ўзгаришлари натижасида ёʻлдош гормонларининг етишмовчилиги сабаб бўлади.

Қандли диабети бор оналардан янги тугʻилган чақалоқлар ўлимининг сабабларидан яна бири ҳомиладорлик даврида ўпка тараққиётининг орқада қолганлиги натижасида вужудга келган нафас олишдаги ўзгаришлардир. Ўпка ривожланиб етилмаганлиги сабабли вужудга келадиган ўткир нафас етишмовчилиги хавфи мўлжалдан аввалроқ тугʻишда ҳамда ноиложликдан тугʻруқни сунʼий ёʻл билан ҳомиладорликнинг 35-ҳафтасигача амалга ошириш натижасида тугʻилган чақалоқларда катта бўлади.

Аммо, ҳомиладор аёллар ўз вақтида тугʻганларида ҳам уларда қандли диабет бўлса, ўпка алвеоласининг ривожланмаслиги натижасида вужудга келган нафас олиш етишмовчилиги анча кўп учрайди.

Ҳомиладорликда қандли диабет кечиши

Ҳомиладорликда қандли диабет (ГЭСтатсион диабет) билан огʻриган беморларнинг саломатлиги тўгʻридан-тўгʻри касалликнинг назорат даражасига богʻлиқдир.

Қандли диабетли аёллардан тугʻилган боланинг саломатлиги эса, онанинг согʻломлик даражасига бевосита алоқадор. Шу сабабли қандли диабетнинг пухта назорати согʻлом бола тугʻилиши гаровидир.

Бунинг учун аёлда ҳомиладор бўлишдан 2-3 ой аввал қандли диабет яхши компенсатсияланиши ва бу ҳолат бутун ҳомиладорлик давомида сақланиб қолиниши керак. Бунга сабаб, бола шунчалик тез ривожланадики, аёл эса ҳали ҳомиладорликдан бехабар бўлиши мумкин.

Бу эса бола учун жуда хавфли, чунки ҳомиладорликнинг биринчи 8-10 ҳафталарида қондаги қанд миқдорининг баланд бўлиши бўлгʻуси чақалоқ тугʻма нуқсонлар билан тугʻилишининг асосий сабаби бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида сизда кўп ўзгаришлар бўлиши мумкин, бунда нафақат ташқи кўринишингиз, балки диабет назоратининг ўзгариши ҳам содир бўлади.

Сизда инсулин миқдори ва уколларнинг сони, парҳез, жисмоний ҳаракатларнинг режалари ҳам ўзгариши мумкин. Шу билан бирга кун давомида бир неча марта қонда қанд миқдорини ҳам аниқлашга тўгʻри келади. Ҳар бир триместрда инсулинга эҳтиёж ўзгача бўлади; биринчи триместрда инсулин миқдори пасаяди, 2-3- триместрда эса аксинча кўпайиши мумкин.

Ушбу ўзгаришларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида ҳомиладорлик кўнгилдагидек якунланиши мумкин.

Қандли диабет касаллиги турлари, кечиши, сабаблари ҳақида ушбу мақола орқали батафсил маʼлумот олинг: Қандли диабет касаллиги — белгилари, турлари, сабаблари ва даволаш усуллари

Инсулин ва ГЭСтатсион диабет

Қандли диабет инсулин етишмовчилиги оқибатида юзага келадиган хасталикдир. Инсулин – юқори даражада фаол бўлган кимёвий модда (гормон) бўлиб, у ошқозон ости безининг алоҳида ҳужайраларида ишлаб чиқилади.

Инсон яшаш учун энергия билан таʼминланиши зарур. Энергияни эса одам тановул қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлардан олади. Озиқ-овқат маҳсулотлари асосан уч хил модда: оқсил, ёгʻ, углеводлардан иборат.

Оқсил тана учун қурилиш материали ҳисобланади, ёгʻ ва углеводлар – қувват манбасидир. Глюкозанинг асосий манбаси – углеводлар. Углеводларнинг катта қисми ичакдан қонга глюкоза тарзида сўрилади. Глюкоза самарали қайта ишланиб, қувватга айланиши учун инсулин мавжуд бўлиши зарур.

Глюкоза инсулин ёрдамида ҳужайраларга кириб, танани энергия билан таʼминлайди. Инсулин етишмовчилиги оқибатида глюкоза ҳужайрага кира олмайди ва унинг қондаги миқдори ортади.

Қандли диабет касаллигининг 1-турида инсулин етишмовчилигини бартараф қилиш учун инсулин киритиш билан тўлдирилади. Инсулин ҳар куни тери остига юборилиб турилиши шарт. У фақат укол орқали қилинади, бунга сабаб агар ошқозон орқали хаб дори шаклида қабул қилинса у парчаланиб кетиб, ўз таʼсирини кўрсата олмайди.

Инсулин турлари ва юбориш тизими аёл организмининг айрим хусусиятларига богʻлиқдир.

Согʻлом кишиларда наҳорда қон таркибида глюкоза – 5,5 ммол/л (100 мг фоиз)дан, овқатлангандан сўнг 2 соат ўтгач 7,8 ммол/л (140 мг фоиз)дан ортмайди. Айни шу кўрсатгичларга эришиш ҳомиладорлик даври даволанишидаги асосий мақсаддир.

Бунга шифокор билан ҳамкорликда эришиш мумкин. Шуни эсда тутиш керакки, нонуштадан олдин юборилган инсулиндан кейин овқат истеʼмол қилинмаса, қонда шакар миқдори меʼёридан ҳам пасайиб кетишига олиб келади.

Танага киритилган инсулин беморнинг қачон ва қанча овқат ейишини “билмайди”. Шунинг учун ҳам бемор инсулин моддасининг таʼсири, унинг овқатланишга мувофиқ бўлиши тўгʻрисида ўзи қайгʻуриши лозим.

Инсулин турлари ва таъсири

Кўпчилик ҳар хил инсулинни кўрганларида саросимага тушадилар ва уларнинг фарқлари тўгʻрисида сўрайдилар. Биринчи марта табиий инсулин 1921-йилда олинган. Кўп йиллардан буён инсулин қорамол ҳамда чўчқанинг ошқозон ости безларидан олинмоқда, шунга мос равишда улар қорамол ва чўчқа инсулини деб айтилади. Чўчқа инсулинининг молекуласи инсон инсулини молекуласидан фақат биргина аминокислотаси билан фарқ қилади ва қандга худди инсон инсулини каби таʼсир кўрсатади.

“Инсон” инсулини атамаси инсулиннинг тузилиши фақат одам томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин тузилишига мос келишини билдиради. У ДНК-рекомбинант технология ёʻли билан олинади.

Фабрикада тайёрланган инсулин дориларида фарқлар мавжуд. Бу фарқлар инсулиннинг тери ости ҳужайраларидан қонга сўрилиши тезлигида ҳамда бутун инсулин сўриладиган вақтдадир. Мана шу икки хусусиятни “инсулин таʼсир кучининг бошланиши” ва “таʼсир кучининг давомийлиги” деб айтилади. Улар оралигʻида эса “енг юқори фаоллик даври” – таʼсирнинг чўққиси ётади. Инсулин дориларининг бир неча асосий турлари мавжуд, улардан бири тиниқ инсулин эритмасидир. Унинг таʼсири тез билинади ва таʼсир фаолияти ҳам узоқ эмас.

Дориларнинг бу тури қисқа вақт таʼсир этиш кучига эга бўлган инсулин (Актрапид, Хумулин, Регулар, Инсуман рапид ва бошқалар) қонга сўрилишининг ва тана таркибига юборилгач 1/2 соатдан кейин таʼсир қила бошлайди. Бироқ, айрим озиқ-овқат моддалари, шу жумладан, қанд ичакдан қонга яна-да тезроқ шимилади, шунинг учун ҳам инсулин овқатдан 1/2 соат олдин қабул қилиниши керак.

Сўнгги йилларда ўта қисқа таʼсир қилувчи инсулин аналоглари ишлаб чиқилган бўлиб (Хумалог, Новорапид), уларнинг таʼсири инйексиялангандан 10-15 дақиқа ўтиб бошланади ва шу сабабли уларни овқат истеʼмолидан аввал ва ҳаттоки овқатланиб бўлиб ҳам инйексияланса бўлади. Бу препаратлар таʼсир давомлигини узайтириш мақсадида уларга секинлаштирувчи моддалар қўшилади. Инсулин ва ва унинг сўрилишини секинлаштирувчи модда қўшилмаси одатда, кристаллар ҳосил қилади.

Калорияга эҳтиёж ҳомиладорликда қандли диабет ҳолатида ўзгарадими?

Инсон яшаши, ҳаракатда бўлиши ва меҳнат қилиши учун энергия сарфлайди. У бундай энергия билан таʼминланиш учун овқат истеʼмол қилади.

Энергия моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўлади. Углеводлар (қанд) ва ёгʻлар эса, энергиянинг асосий манбайи ҳисобланади.

Ҳомиладорликда қандли диабет касаллиги бор аёлларга таркибида осон ўзлаштириладиган углеводлари бўлмаган парҳез буюрилади. Бу парҳезнинг қуввати ҳомиладор аёлнинг мавжуд вазнига 30-35 ккал/кг ҳисобланади.

Парҳез овқатлар таркибидаги оқсил миқдори 2 г/кг.га кўтарилади ва ўрта ҳисобда суткасига 100-120 г.ни ташкил этади: ёгʻлар миқдори 1 г/кг.ни ташкил этиб, ўрта ҳисобда суткасига 50-70 г.га тенг бўлади.

Қувватига бўлган талабнинг қолган қисми (50-60 фоиз) мураккаб углеводларга бой маҳсулотлар ҳисобига қопланади. Қабул қилиниши керак бўлган углеводларнинг соф миқдори 200 г.дан кам бўлмайди.

Тана оқсилларни гўшт, балиқ, тухум, ёнғоқ, дуккаклилар, сут маҳсулотларидан олади. Оқсиллар ҳомиладорлик даврида қон ҳажми, кўкрак бези ва бачадон тўқимасини ўстириши зарур. Шунинг учун буларга эҳтиёж 1,5-2 баробар юқори бўлади.

Ёд ва темир

Ўрта Осиё тупроқ ва сувида ёд танқислиги мавжуд ҳудудлар қаторига киради. Бундан ташқари, қишлоқ аҳолисида темир танқислиги анемия (камқонлик) кўп учраб туради,  камқонлик ҳомиладорлик муддати ошган сари жадаллашади.

Аёллар организмида ёд ва темир каби муҳим микроелементларнинг етишмаслиги қандли диабет билан кечаётган ҳомиладорликнинг огʻир кечишига, асаб тизими бузилган болалар тугʻилишига олиб келади.

Агар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чоралари кўрилмаса, кейинчалик болада ақлан заифлик шаклланиши мумкин. Шунинг учун оилада ҳомиладор аёлнинг овқатланишига алоҳида аҳамият бериш керак.

Озиқ-овқатлар оқсил ҳамда темир ва витаминларга етарли даражада бой бўлиши керак. Овқатга фақат ёдланган туз ишлатилиши лозим.

Ҳомиладор аёллар шифокор кўрсатмасига кўра ёд препаратларини ҳам қабул қилиб туришлари керак бўлади, анемияни даволашда эса, темирли препаратлар буюрилади.

Бундан ташқари, ҳомилангизнинг суяклари бақувват бўлиб шаклланишида калсий жуда муҳимдир. Калсийга бўлган бир кунлик эҳтиёж 1200 мг.га тенг.

Калсий ва витамин Д га эҳтиёжни сут билан тўлдириш мумкин, сутга аллергиянгиз бўлса, бошқа чоралар кўрилади.

Ҳомиладорлик даврида витаминларга эҳтиёж жуда баланд бўлади, айниқса, фолат кислотасига эҳтиёж 2 баробар ортади. Шунга кўра, парҳезда шу витаминга бой бўлган карам, жигар, ловия, апелсин, барча гʻалла маҳсулотлари бўлгани маʼқул. Баʼзи ҳолларда шифокор тавсиясига кўра уларнинг препаратлари ҳам қўлланилади.

Витамин танқислигини бартараф қилиш мақсадида уларга бой бўлган озиқ-овқатлар билан бир қаторда, шифокор тавсиясига кўра бутун ҳомиладорлик даврида махсус тайёрланган поливитамин препаратлари қўлланилади.

Витаминлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маʼлумот олишни истасангиз ушбу мақолани ўқинг: Витаминлар ҳақида батафсил маълумот

Қандли диабет касаллиги бор беморлар кўпинча қанд ўрнини босувчи маҳсулотлардан фойдаланадилар (аспаркам, сахарин ва бошқалар). Аниқ маълумотларга кўра, бу маҳсулотлар йўлдош орқали ҳомилага ўтаркан, шунинг учун улардан ГЭСтатсион диабет даврида фойдаланмаган маъқул.

Шунингдек, барча ҳомиладор аёллар учун ман этилган чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш каби зарали одатлар ҳам ҳомиладорликда қандли диабет билан хасталанган аёлларга ҳам бирдек таʼқиқланади.

Ҳомиладорликда 1-тур қандли диабет ва овқатланиш

Қандли диабетнинг 1-турида инсулин моддаси ишлаб чиқарилмаслиги боис, танадаги инсулин етишмовчилиги унга ташқаридан инсулин киритиш билан тўлдирилади.

Согʻлом кишиларда овқат ейилганидан сўнг ошқозон ости безининг бета ҳужайралари томонидан инсулин моддаси ишлаб чиқарилади ва бу глюкозанинг ўзлаштирилишини таʼминлайди.

Қандли диабетнинг 1-тури билан огʻриган беморларда бундай бўлмайди. Улар етишмаётган инсулин моддасини ташқаридан киритиш ёʻли билан оладилар. Танага киритилган инсулин беморнинг қачон ва қанча овқат ейишини “билмайди”. Шунинг учун ҳам бемор инсулин моддаси таʼсири унинг овқатланишига мувофиқ бўлиши тўгʻрисида ўзи қайгʻуриши лозим.

Агар бемор танага киритилган инсулин моддаси ёʻл қўядиган миқдордан кўпроқ овқат еса, қанд миқдори ортиб кетади. Аксинча, агар у жуда кам миқдорда ва анча кеч овқатланса, гипогликемия пайдо бўлиши мумкин.

Шундай қилиб истеʼмол қилинадиган овқат ва инсулин мувозанатини таʼминлаши оқибатида гипо ва гипергликемиянинг олдини олиш мумкин.

Эсда тутинг, глюкоза миқдори қонда кўтарилиш сабаби икки-уч соат олдин истеʼмол қилинган овқатланишга богʻлиқ. Агарда ҳар куни бир вақтда қонда глюкоза миқдори пасайиб борса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик даврида уйқу пайтида ҳам овқат истеʼмол қилишга тўгʻри келади, болангиз 12 соат эмас 24 соат озиқланади. Бир хил пайтда 1 стакан сут ҳам гипогликемиянинг олдини олади.

Биринчи уч ойликда кўнгил айнаши, эрталабки дармонсизлик, лоҳаслик оқибатида овқатланиш камроқ бўлади. Аҳвол яхшиланиши натижасида секин-аста овқатланиш ортади.

Одатда, учта асосий ва учта оралиқ овқатланиш тавсия қилинади. Эрталабки нонушта энг кам калорияга эга, бунга сабаб эрталаб қонда глюкоза миқдори юқорироқ бўлишидир.

Ҳомиладорлик даври муаммолари

Кўнгил айнашини қуйидагича камайтириш мумкин

  • Бошингизни ёстиқдан кўтаришдан олдин қотган ёки ширин бўлмаган нон енг;
  • Оз-оздан, тез-тез ва хилма-хил (бир кунда 6-7 марта) овқатланинг;
  • Аччиқ ва ёғли овқатлардан ўзингизни тийинг;
  • Овқатлангандан сўнг ётманг.

Ич қотиши профилактикаси учун

  • Кўп суюқлик истеъмол қилинг;
  • Кам ишлов берилган ғалла маҳсулотларидан тайёрланган нон, ёрмалар, хом углеводлар истеъмол қилинг;
  • Кўпроқ сабзавотлар қабул қилинг, ҳаракатда бўлинг, жисмоний машқлар бажаринг.

Жиғилдон қайнаши профилактикаси учун

  • Оз-оздан, тез-тез овқатланинг;
  • Аччиқ ва ёғли овқатлардан ўзингизни тийинг;
  • Шошилмасдан, яхшилаб чайнаб овқатланинг;
  • Шифокорга мурожаат қилинг.

Овқатланиш одатларининг ўзгариши

Одатда яхши кўриб истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини рад этиш оқибатида таомнома қайтадан кўриб чиқилади.

Қанди диабет касаллигида овқатланиш тартиби ҳақида мана бу мақола орқали батафсил маʼлумот олинг: Қандли диабет таомномаси — жадваллар, тавсиялар ва овқатланиш тартиби

Шифокор тавсия этган дори-дармонлардан бошқасини қабул қилманг!

Шифокорлар маслаҳатисиз дориларни қабул қилманг. Улар бола ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маълумки, айрим дорилар туғма нуқсонларга олиб келади. Болаларда дориларга мойиллик (ўрганиш) ҳосил бўлиши мумкин.

Қандли диабетли ҳомиладор аёл жисмоний машқ бажариши мумкинми?

Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш инсон саломатлигини мустаҳкамлайди. Қандли диабет касаллиги билан оғриганда жисмоний машқлар билан шуғулланиш айниқса, муҳимдир.

Жисмоний машқлар жадал олиб борилганда инсулин ресепторларининг сезгирлиги ортади, бу эса қон таркибидаги қанд миқдорини пасайтиради, инсулин дозаси камайишига олиб келади.

Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланганда оқсил алмашинуви яхшиланади, ёғлар парчаланиши кучаяди, тана вазни камаяди, қонда ёғ таркиби яхшиланади. Бунда қандли диабет касаллигининг томирдаги асорати ривожланиши учун вужудга келадиган шарт-шароитлар бартараф этилади.

Бироқ, ГЭСтатсион диабет даврида жисмоний машқларни уқувсизлик билан бажарганда ҳам саломатлик учун хавфли оқибатга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладор аёллар ўзларига ёқадиган ва мос келадиган жисмоний машқларни шифокор билан бамаслаҳат бажаришлари муҳимдир.

Шифокор синчиклаб сизнинг кўз, қон босими, юрак фаолиятингизни текшириб, барча ўзгаришларни назорат қилиб туради.

Жисмоний машқлар болага, глюкоза миқдорига таъсир этиши мумкин. Шунинг учун машқлардан олдин ва кейин қонда глюкоза миқдорини ўлчаш зарур.

Ҳомиладорликда қандли диабет билан оғриган бемор қони таркибидаги қанд миқдори 13,3 ммол/л ёки ундан юқори бўлса, жисмоний машқлар бажариш тавсия этилмайди.

Бундай кўрсаткич билан тезда шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади. Эсда тутинг, жисмоний ҳаракатлар тўхтатилгандан кейин ҳам яна 24 соат таъсири сақланади.

Инсулин дозаси, овқатланиш жадвали ва жисмоний машқлар бир-бирига мутаносиблигига эришиш зарур. Бунга сиз шифокор ёрдамида эришишингиз мумкин.

Машғулотда ўзингизни ёмон ҳис этсангиз тез биронта глюкоза миқдорини кўтарувчи озиқ-овқатлардан фойдаланишингиз мумкин.

Аҳволингиз анча яхшилангандан сўнг гўшт билан бутерброд, бир бўлак пишлоқ, 1 стакан сут истеъмол қилинг. Машқларни ҳар куни, айни бир вақтда мунтазам бажаринг. Эҳтиёт бўлинг, ҳаддан зиёд ҳаракат қилманг.

Қандай машқлар тавсия этилади?

ГЭСтатсион диабет билан касалланган беморларнинг глюкоза миқдорига жисмоний ҳаракатлар қандай таъсир этади, деган савол қизиқтиради.

Авваллари аёллар ҳомиладорлик даврида жисмоний машқлар қилишмаган. Бунга сабаб, машқларнинг ҳомилага ёмон таъсири эҳтимол қилинган. Ҳозирги кунда ҳомиладорликдан олдин машқ қилган беморлар уни бажаришни давом эттиришлари мумкин. Бироқ, ҳомиладорликдан аввал машқ бажармаган аёлларга айни шу даврда уларни бошлаш тавсия қилинмайди.

Бир қатор жисмоний машқлар тури ҳомиладорлик даврида бажарилиши тавсия этилмайди – волейбол, баскетбол, голф, сакраш, эгилиш, чанғида учиш.

Юриш нафи, айниқса, тановулдан сўнг қандли диабетда юқори бўлади. Айниқса, эрталабки нонуштадан сўнг юриш жуда фойдали ҳисобланади, чунки глюкоза миқдори эрталаб баланд бўлади.

Сувда сузиш ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Паст фаолликда аеробика, бақувват суянчиқли ўриндиқда ўтириб машқлар бажариш мумкин.

Туғруқдан кейинги эса, машқларни 4 ёки 6 ҳафтадан сўнг бажариш жуда муҳим. Агар кесаркесиш операцияси бўлган бўлса, жисмоний машқлар ундан ҳам кечроқ муддатда бажарилиши мумкин.

Ҳомиладорликда қандли диабет (ГЭСтатсион диабет) назорати

Қандли диабетнинг назорати қонда глюкоза миқдори ва сийдикда глюкоза, атсетонни аниқлаш орқали олиб борилади. Бундай таҳлилларни ўтказиш эса, глюкоза миқдорини кўзда тутилган рақамларда олиб юриш имконини беради.

Қонда глюкоза  миқдорини аниқлаш

Ҳомиладор аёлларда қандли диабетни компенсатсиялаш учун қонда ва сийдикда глюкоза миқдорини тез-тез аниқлаб туриш керак бўлади.

Олинган натижалар махсус кундаликка ёзиб юрилади, бунга асосланиб, диабет назорати қанчалик яхши олиб борилаётганини кўриш мумкин ва керакли ўзгартиришлар киритиш имкони яратилади. Бунинг учун қон таркибидаги қанд миқдорини уй шароитида аниқлаш воситаларидан фойдаланилади.

Бу глюкоза даражасини аниқлаш учун мўлжалланган махсус тест япроқчалари ҳамда бемор томонидан тест япроқчаларига ёки глюкометрнинг чуқурчасига томизиладиган қон томчисидаги қанд миқдорини аниқлайдиган глюкометрлардир.

Тест япроқчаларидаги натижалар уларнинг бўялиш даражасини назорат шкаласи билан таққослаш орқали баҳоланади. Глюкометрда аниқланган қон таркибидаги қанд натижалари электрон таблога чиқарилади.

Айрим глюкометрлар электрон хотира билан жиҳозланган бўлиб, улар қон таркибидаги қанд миқдорининг илгариги олинган кўрсаткичларини қайд этиб боради, бу ҳам бемор учун, ҳам шифокор учун қулайдир.

Кўпчилик қандли диабети бор беморларга қонда глюкоза миқдорини бир кунда 4 маротаба аниқлаш тавсия этилади: биринчи, иккинчи нонуштадан, тушликдан, уйқудан олдин.

Ҳомиладорлик даврида кечаси ҳам қонда глюкоза миқдорини аниқлаш муҳим.

Сийдикда кетонлар (атсетон)ни аниқлаш

ГЭСтатсион диабет даврида назорат фақат қонда глюкоза миқдорини аниқлаш билан чекланмайди. Сийдикда кетон таначалари (атсетон)ни аниқлаш ҳам жуда муҳим ҳисобланади.

Кетон таначаларининг ҳосил бўлиши она ва бола согʻлигига жуда зиёндир. Ҳомиладорликда қандли диабет туфайли кетон таначалари пайдо бўлиш хавфи жуда юқори, бунинг оқибатида кетоатсидоз ҳолати тараққий этиши мумкин. Шунинг учун сийдикда атсетонни аниқлаб туриш шарт.

Буни амалга оширишнинг жуда осон ёʻли бор. Сийдик таркибидаги атсетон миқдорини аниқлаш учун ҳам тест япроқчалари мавжуд.

Атсетон борлиги гумон қилинганида ана шу тест япроқчалари ёрдамида унинг сийдик таркибидаги миқдорини осонлик билан аниқлаш лозим. Бунинг учун янги йигʻилган сийдикка махсус япроқчалар ботириб олинади. Ранги ўзгаришига қараб атсетон бор-ёʻқлиги ва миқдорини аниқлаш мумкин.

Ҳар хил муаммоларнинг олдини олиш, ўз вақтида ҳал этиш учун инсулин тизимини ҳар 5-10 кунда назорат қилиш керак. Бу назоратни амалга ошириш учун балки ишда, уйда ўзгартириш керак бўлади. Буни амалга оширишни эса шифокор маслаҳатига кўра олиб бориш тавсия этилади.

Қандли диабет ҳомиладорликда қандай асоратлар бериши мумкин?

Ҳомиладор аёлларда қандли диабетнинг кечиши ўзига хос хусусиятларга эга. Ҳатто согʻлом аёлдаги ҳомиладорлик углевод ва ёгʻ моддалари алмашинувининг ўзгаришлари билан кечади.

Согʻлом аёлларда глюкоза ва аминокислоталар она қонидан ҳомила қон айланишига ўтади. Глюкоза миқдори она қонида пасайгани сари бета ҳужайралардан ажралаётган инсулин миқдори ҳам камаяди, бу эса ёгʻлар парчаланиши ва кетон таначалари ҳосил бўлишини (кетогенез) кучайтиради. Натижада, бу ҳолат оч қоринга гипогликемия ва кетоз бўлишига олиб келади.

Она қонидан ҳомила қонига инсулин, глюкагон ўтмайди, кетон таначалари эса бемалол ўтади. Шу сабабли онада бўладиган гипогликемия ва гипергликемия ҳомила ҳаёти учун хавф солади.

Гипогликемия, гипергликемия, кетоатсидоз содир бўлишининг олдини олиш чора-тадбирлари ўз вақтида аниқланмаса улар жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли улар тўгʻрисида маʼлумотга эга бўлиш тавсия этилади.

Гипогликемия

Қон таркибидаги қанд миқдорининг меʼёридан пасайиб кетиш ҳолати гипогликемия деб аталади. Бунга сабаб кўп миқдорда инсулин қабул қилиш, кам миқдорда овқатланиш ёки ўз вақтида овқатланмаслик, ҳаяжонланиш. Бундай вазиятда қонда глюкоза миқдори ва гипогликемия белгиларини тезда аниқлаш керак.

Гипогликемия аломатлари:

  • титраш, бош айланиши;
  • терлаш;
  • ўзига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилиш ёки тиришиш;
  • қорин очиши;
  • бош огʻригʻи;
  • сабабсиз кўз ёшланиши;
  • диққатни йигʻиб олишнинг қийинлашиши;
  • кўз олди қоронгʻилашиши;
  • ранг оқариши;
  • огʻиз атрофида санчиқ ҳисси;
  • кайфиятнинг бирдан ўзгариши;
  • кўришнинг ёмонлашиши.

Гипогликемиянинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ қонда глюкоза миқдорини аниқлаш керак бўлади, бунга имкон бўлмаса тез даво чораларини қўллаш, яʼни 2-4 дона оқ қанд ейиш ёки шакар солинган ширинликлар, лимонад, мева-сабзавотлардан биронтаси, икки дона глюкоза таблеткасини қабул қилиш тавсия этилади.

Энг хавфли томони шуки, гипогликемия ҳолати кутилмаганда содир бўлиши мумкин. Масалан, инсулин эрталаб соат 7.30 да қилинган ва меʼёрида овқатланган бўлсангиз, унинг таʼсири 3 соат давом этади. Шунинг учун соат 10 ва 10.30 оралигʻида қондаги глюкоза миқдорини аниқлаш керак. Бунда глюкоза миқдори 3,3 ммол.га тенг бўлса, эрталабки нонушта миқдорини ошириш ёки эрталабки инсулин дозасини пасайтириш керак.

Гипогликемия ҳолатининг олдини олиш учун уйда глюкагон уколи ёхуд 40 фоизли глюкоза эритмаси бўлиши муҳим.

Гипергликемия

Иккинчи муҳим муаммо – гипергликемиядир. Қон таркибидаги қанд миқдорининг меʼёридан ортиб кетиш ҳолати гипергликемия деб аталади. Бундай ҳолат инсулин етишмовчилиги оқибатида содир бўлади.

Бунга эса ҳар хил сабаблар олиб келади: инсулин дорисини мунтазам равишда қабул қилмаслик, парҳезда жиддий бузилишларга ёʻл қўйиш, руҳий ва ҳис-ҳаяжон жиҳатидан зўриқишлар (оилавий можаролар, ишхонадаги муаммолар), ҳамроҳ хасталиклар қўшилиши (зотилжам, грипп ва бошқалар).

Гипергликемия белгилари:

  • қонда глюкоза миқдорининг ортиши;
  • пешобда ҳам глюкоза миқдори ошади;
  • тез-тез ва кўп миқдорда пешоб ажратиш;
  • огʻиз қуриши;
  • бош огʻриши;
  • озиб кетиш ва чарчаш.

Буларнинг олдини олишнинг энг яхши ёʻли тез-тез қонда глюкоза миқдорини аниқлаш ва унинг белгилари намоён бўлишидан олдин даво чораларини қўллашдир.

Ҳомиладор аёлларда қонда глюкоза миқдори 6,6 ммолдан ошмаслиги керак, бундан юқорисига ёʻл қўйиб бўлмайди. Гипергликемия ўз вақтида бартараф этилмаса кетоатсидоз ҳолати содир бўлиб, танада кетон таначалари йигʻила бошлайди. Бу жуда хавфли вазият бўлиб, тезкор даво чоралари қўлланишини талаб этади.

Даволаш одатда уч ёʻналиш: инсулин дозасини ошириш, овқат миқдорини камайтириш, жисмоний ҳаракат қилиш орқали олиб борилади.

Ҳомиладорликда диабетик кома

Қандли диабет касаллигида асосий энергия манбайи бўлмиш глюкоза инсулин танқислиги оқибатида ҳужайраларга кира олмайди. Бунинг оқибатида ёгʻлар парчаланиши тезлашади, танада заҳарли қолдиқ маҳсулотлари, авваламбор ёгʻ модда алмашинувининг оралиқ маҳсули – кетон таначалари тўпланиб қолиши кузатилади.

Кўп миқдорда ҳосил бўлган кетон таначалари пешоб билан чиқа бошлайди. Бироқ барча кетонларни тана шу ёʻл билан чиқара олмайди ва улар танада қонда йигʻила бошлайди. Кетон таначаларига б-окси ёгʻ, атсетоуксус кислоталари, атсетон киради, улар қонга нордонлик хусусиятини беради, шу туфайли бу ҳолат кетоатсидоз деб аталади.

Атсетон учувчи модда бўлганлиги сабабли, у ўпка орқали ажралиб чиқа бошлайди, шу туфайли ҳам беморларнинг ўпкадан чиқарадиган нафасида атсетон ҳиди пайдо бўлади.

Одатда, ҳомиладорлик даврида эрталаб пешобда кетон аниқланиши оддий ҳолга кирмайди. Шунинг учун бу вазиятда шифокор билан маслаҳатлашишга тўгʻри келади, қонда глюкоза миқдори 11,1 ммол/л дан баланд бўлса албатта, пешобда кетонларни аниқлаш шарт.

Улар кўпайиб кетганда кетоатсидоз ҳолатига олиб келади. Кетоатсидоз ва унинг энг кескин намоён бўлиши – диабетга оид кома, қанд диабетли бемор ҳаётига хавф соладиган даражада огʻирлашиши бўлиб, у кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб этади. Инсулин етишмовчилиги оқибатида кетоатсидоз секин-аста, бир неча соатлар ичида тараққий этади.

Диабетга оид комадан олдин одатда беморда огʻиз қуриши, чанқаш, тез-тез сийиш, иштаҳа пасайиши, кўнгил айнаши, қусиш, баʼзида қоринда огʻриқ пайдо бўлиши, ҳолсизлик, кўп ухлаш, чиқараётган нафасида атсетон ҳидининг пайдо бўлиши каби ҳолатлар кузатилади.

Суюқлик катта миқдорда ажралиб чиқа бошлаши туфайли сувсизлик аломатлари: тери ва шиллиқ пардаларнинг қуриши ривожланади. Зарур даволаш чоралари кўрилмаса беморнинг аҳволи ёмонлашиб боради: нафас олиши тезлашади, ҳолсизлик, ҳафсаласизлик, руҳий тушкунлик кучайиб боради, ҳушидан кетиш ҳолати юз беради. Комада шу нарса белгики, бемор ҳушини тўла ёʻқотади.

Коматоз ҳолатида беморнинг ҳаёти хавф остида бўлади, унга зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим. Аксарият ҳолларда беморни қутқариб қолишга эришилади, баʼзида эса шифокорларнинг саʼй-ҳаракатларига қарамасдан, оқибат фожиали якунланиши мумкин.

ГЭСтатсион текширувлар

Тугʻиш сизнинг согʻлигингиз ва согʻлом болага эришиш ёʻлида қилган машаққатли меҳнат якунидир. Аёллар учун оналик энг юксак бахт бўлиб, ҳозирги даврда замонавий назорат ёʻллари билан бунга эришиш имкони ҳар қачонгидан ҳам қулайдир.

Ҳомиладорликда қандли диабет ҳаёт тарзига айланиши, уни назорат остида ўтказиш яхши, албатта. Шунга қарамай бўлажак фарзандингиз согʻломлиги учун тиббий текширувлардан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Ҳомиладорлик даври текширувлари бир неча хилдан иборат. Бундай текширувлар скрининг текширувларга кириб, ҳомиладорликнинг биринчи ярмида перинатал (И тоифа) текширувлар деб аталади. Бундай текширувлар ёрдамида бола ривожланишидаги генетик ва структура бузилишларни аниқлаш мумкин.

Текширувларнинг иккинчи тоифаси одатда, ҳомиладорликнинг учинчи триместридан тугʻиш давригача олиб борилади. Бундай текширувлардан мақсад бола ўсишини назорат қилишдир ва текширув фетал назорати деб аталади. Улар ёрдамида ёʻлдош боланинг озиқланиши ва кислород билан таʼминланиш даражасини аниқлаш мумкин.

Ҳомила 16 ҳафталик (иккинчи триместрнинг биринчи ярми) бўлганда унинг ўсиши ва ривожланишини кузатиш, унда тугʻма нуқсонлар ёʻқлигига ишонч ҳосил қилиш учун аёллар қонида алфа-фетопротеин (АФП) миқдорининг текшириши ўтказилади.

Агар бу тест мусбат натижага эга бўлса, ҳомиладорликнинг илк муддатлари тўхтатилиши она организми учун анча хавфсиздир. Бундай ҳолларда қўшимча бошқа тестлар қўлланилиши тавсия қилинади. Ултратовуш (УТТ) ва амниотсентез. Бу қўшимча тестлар мусбат натижа берган аёлларда эса кўпинча согʻлом бола тугʻилиши исботланган.

Она танасида товуш тўлқинлари ёрдамида боланинг тана аʼзолари кўриниши ва сурати олинади. Олинган кўриниш сонограмма деб аталади. Бу усул 20 йилдан зиёд қўлланиб келинмоқда, болага ёмон таʼсири аниқланмаган.

Тест олдидан қовуқ бўшатилмайди, вагина орқали ҳам уни қилиш мумкин, бундай ҳолда қовуқ тўла бўлиши шарт эмас. Бу тест экран компютер-мониторинг ёрдамида бажарилади. Бутунлай огʻриқсиз.

Сиз бир муддат ётиб турсангиз, қорнингиз трансдусер ёрдамида текширилади. Одатда, бундай тест ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ўтказилади, бу вақтгача бола анча катта бўлиб қолган, жинсини аниқлаш мумкин. 8 ҳафтада эса ҳар хил ривожланиш нуқсонларини билса бўлади. Боланинг ўсиш назоратини бажариш учун УТТ текшируви ҳар ойда қилиб турилади.

Visited 21 times, 1 visit(s) today

Похожие записи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *