Жинсий қувватни ошириш

Жинсий кувватни ошириш йуллари ва машклар

Жинсий кувватни ошириш йуллари ва машклар

Бугунги кунда ахвол шундайки, куплаб урта ёшли эркаклар, баъзи ёшлар хам жинсий кувват (потентсия) билан боглик муаммоларга дуч келишмокда.

Шифокорга боришдан куркиб, жинсий кувватни ошириш учун дориларга, яъни сунъий препаратларга мурожат килишмокда, табиий воситаларни эса эсларидан чикариб куйишди. Синтетик воситалар факат битта афзалликка эга: улар эрлик кувватини дархол оширади. Мисол учун, таникли Виагра ярим соатдан кейин таъсир кила бошлайди ва уз таъсирини 5 соат давомида саклаб колади.

 

Жинсий кувватни табиий равишда ошириш усуллари нафакат жинсий вазифани такомиллаштиришга, балки эркаклар жинсий функтсиясига тугридан-тугри таъсир киладиган бутун организмни согломлаштиришга каратилган булади.

Жинсий кувват билан боглик муаммо вактинчалик (бунда эректсия бузилиши киска муддат кузатилади) ёки доимий (еректсия бузилиши узок вакт кайд килинади) булиши мумкин. Агар бундай муаммо юзага келса, шифокор билан богланишдан олдин эркаклар соглигини ва жинсий кувватни ошириш хакида маслахатларга амал килиб, уни мустаки хал килишга уриниб куриш мумкин.

 

Табиий усуллар билан жинсий кувватни ошириш йуллари

 

1-Табиий усул

Овкатланиш бутун организмнинг фаолиятида асосий рол уйнайди. Озик-овкат таркибида организм учун барча мухим озукалар, айникса, жинсий кувватни оширувчи витаминлар ва минераллар саклаши керак, уларнинг асосийлари рух, селен, Б гурухи, Э ва C витаминларидир. Хар куни сиз бу моддаларни суткалик эхтиёж микдорида истеъмол килишингиз керак.

2-Табиий усул

Жинсий кувватни ошириш учун машклар кичик тос аъзоларида кон айланишини кучайтириш ва потентсия мушакларини (ков-дум мушаклари) чиниктиришга каратилган булади. Ушбу машгулотлар сиздан куп вакт талаб килмайди ва биринчи хафтадан кейинок сезиларли натижаларга эришасиз.

3-Табиий усул

Жинсий функтсия ва жинсий хохиш эркак жинсий гормони — тестостерон даражаси билан бевосита боглик. Эркак организмида тестостероннинг пасайиши потентсия ва жинсий имкониятларнинг заифлашувига сабаб булади. Бу, айникса, урта ва катта ёшдаги эркакларга тегишлидир, чунки 25 ёшдан кейин тестостерон даражаси йилига тахминан 1-1,5% га аста-секин камая бошлайди.

4-Табиий усул

Эркакларда ортикча вазн потентсиянинг энг ёмон душманидир. Гап шундаки, семизлик нафакат тестостерон даражасини пасайтиради, балки аёл жинсий гормони — эстроген даражасини оширади, бу эса нафакат эректил дисфунктсияга олиб келади, балки эркакларнинг умумий саломатлигини ёмонлаштиради. Бундан ташкари, ортикча огирлик

 

Ортикча вазнни ташхислаш учун, эркак бели айланасини улчаш керак — 94 см ёки ундан купроги семиришни курсатади.

5-Табиий усул

Спиртли ичимликлар, сигарета чекиш ва гиёхванд моддаларни истеъмол килишдан бош тортинг. Зарарли одатлар эркакларнинг энг ёмон душмани эканлиги аллакачон шифокорлар томонидан тасдикланган. Факат зарарли одатлардан халос булишнинг узигина эркакларнинг жинсий кувватини сезиларли даражада яхшилайди.

6-Табиий усул

Утрок хаёт тарзи жинсий кувватни камайтиришга кодир. Кайд этилишича, утрок касб эгаларининг эрлик куввати жисмоний фаолият билан шугулланадиган касб эгаларига нисбатан заифрок булади. Шунинг учун уй шароитида жинсий кувватни кучайтиришнинг яна бир самарали усули — бу жисмоний фаоллик ва фаол спорт билан шугулланишдир. Бирок, агар касбингиз сизни кун давомида утирган жойга ишлашга мажбур килса, ков-дум мушакларини чиниктиришга каратилган кегел машклари вазиятни тугрилашга ёрдам беради. Ушбу машкларнинг афзаллиги, уларни бажариш учун иш жойингиздан туришингиз шарт эмас.

7-Табиий усул

Купинча эректил дисфунктсия билан боглик муаммолар психологик сикилишлар натижасида пайдо булади. Булар нотугри жинсий алока натижалари, жинсий кобилиятга ишончсизлик ва хоказолар булиши мумкин. Хар холда, жинсий комплекслардан мустакил кутула олмасангиз, унда шифокорлар ёрдами билан кутулишингиз керак — сексопатолог ёки психотерапевт.

8-Табиий усул

Стресс, узок муддатли депрессиялар ва сикилишлардан кочинг. Организм бирон бир ташвиш ёки сикилишга дуч келганида, жинсий функтсия заифлашади. Бу уруглантиришнинг кадимий механизмига боглик булиб, унинг мохияти шундаки, кейинги авлод энг кулай шароитда тугилиши керак.

9-Табиий усул

Туйиб ухланг. Кунига камида 8 соат ажратинг. Уйку оптимал шароитларда, сукунат ва зулматда утиши керак. Жинсий кувватни ошириш масаласига комплекс ёндашиш керак, шунда муолажалар самарадорлиги анча юкори булади.

Visited 23 times, 1 visit(s) today

Похожие записи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *