сувчечак тошмаси

Сувчечак — аломатлари, юқиш йуллари, даволаш, асоратлари, олдини олиш

Сувчечак — аломатлари, юқиш йуллари, даволаш, асоратлари, олдини олиш

 

Сувчечак (лот. Вариcелла) —  уткир вирусли касаллик, хаво-томчи йул орқали юқади. У иситмасимон холат, бутун тана буйлаб қизил тошмалар ва доначалар пайдо булиши билан намоён булади. Касалликнинг такроран кузатилиши камдан-кам холларда қайқ қилинади. Одатда инсонлар хаёти давомида бу касалликка бир марта дучор булишади.

1990-йилларнинг урталарига келиб касалликка қарши вакцина кашф этилганлиги сабабли хозирги кунда касалланишлар сони кескин камайган.

Қузгатувчиси

Сувчечак қузгатувчиси Вариcелла Зостер вируси булиб, улчами йирик, оддий ёруглик микроскопида куринади. Касалликнинг 3-4-кунидан бошлаб тошмалар ичидаги суюқликда аниқланади. Вирус ташқи мухитга чидамсиз булиб, қуёш нурлари таъсири, қиздириш, ултрабинафша нурлари остида тезда нобуд булади. Организмдан ташқарида унинг яшовчанлиги уртача 10 дақиқани ташкил этади. Қузгатувчи 3-тип герпес гурухи вирусларига мансуб.

Касалликка таъсирчанлик 70 фоизни ташкил этади. Беморлар касалликни тошма тошишидан 24 соат олдин ва тошмаларнинг усти қобиқ билан қоплангунча муддат оралигида атрофдагиларга юқтириши мумкин. Аксарият холларда вирус билан зарарланиш касалланган киши билан алоқа қилиш натижасида юзага келади. Кенг тарқалган юқиш йуллари:

  • Сулак;
  • Йутал;
  • Акса уриш;
  • Пуфакчалардаги суюқлик билан алоқа қилиш.

Касаллик асосан 6 ойликдан 7 ёшгача булган болаларга таъсир курсатади. Бундан ташқари, хомиладор аёллар касалланганда, хомила хам сувчечак билан касалланиши эхтимоли мавжуд булади. Бу болада тугма нуқсонларга олиб келиши мумкин, масалан бадбашараликка. Касаллик шифо топганидан сунг организмда барқарор иммунитет хосил булади.

Аломатлари

Тошма катталиги 2-4 мм булган қизил доначалардан иборат. Улар бир неча соатдан кейин папулага айланади, кейин эса везикулага. 1-3 кун утгач, везикулалар юзаки қобиқ (яра) қолдириб қурийди. Шу билан бирга, шиллиқ қаватда аста-секин энантема — саргиш-кулранг юзаки қобиқ хосил булади.

Сувчечакнинг инкубатсион даври 7-21 кун давом этади. Яъни инфектсия тошма ва бошқа аломатлар бошланишидан шунча кун олдин организмга тушган булади. Бошқа белгилар бир неча кун давом этиб, қуйидагиларни уз ичига олади:

  • Иситма;
  • Бош огриги;
  • Иштаха йуқолиши.

Одам согайишдан олдин касалликнинг уч босқичдан утади:

  1. Қизил ва пушти доначалар бутун танада ривожланади;
  2. Доначалар суюқлик билан тулган пуфакчаларга айланади;
  3. Пуфакчалар қаттиқлашиб, юзаки қобиқ пайдо булади.

Танадаги тошмалар бир вақтнинг узида йуқолмайди. Вирус фаолияти давомида янги везикулалар пайдо булиб туради. Пуфакчалар кучли қичиши мумкин, айниқса, усти қобиқ билан қопланишидан олдин. Доначалар бутунлай йуқлиши учун 7-14 кун вақт кетади.
сувчечак касаллиги

Хавф гурухи

Инфектсияга қарши иммунитет мавжуд ёки вактсина олганлик сувчечак таъсир қилиши хавфини сезиларли даражада камайтиради. Вирусга қарши иммунитет онадан чақалоққа утиши мумкин булиб, болада уч ойгача сақланиб туради.

Олдин вирусга дучор булмаган хар бир киши сувчечак билан касалланиши мумкин. Қуйидаги шароитларда касалланиш хавфи ортади:

  • Инфектсияланган бемор билан алоқада булиш;
  • Мактабда ёки болалар муассасасида вақт утказиш;
  • 12 ёшгача булган болалар;
  • Болалар билан яшайдиган, сувчечак билан касалланмаган катталар;
  • Касаллик ёки дорилар туфайли иммун тизими заифлашган шахслар.

Хомиладор аёлларда сувчечак касаллиги хомиладорликни сунъий тугатиш учун курсатма булиб хизмат қилмайди. 14-хафтагача булган муддатда касалланганда, хомилла учун хавф 0,4 фоизни, 14-20 хафта оралигида эса 2 фоизни ташкил этади. 20-хафтадан кейин бу хавф курсаткичи жуда паст булади. Хомиладорлик даврида спетсифик иммуноглобулин билан даволаш булажак фарзанд учун хатто шу минимал даражадаги хавфни хам кескин пасайтиради.

Бироқ инфектсияланиш тугруқдан 4-5 кун олдин содир буладиган булса, бу хомила учун огир асоратлар билан якунланиши мумкин.

Ташхислаш

Агар тери устида нотаниш доначалар ривожланса ва айниқса, тошмалар тошиши шамоллаш (УРВИ) ёки гриппдаги каби белгилари билан бирга кечса, айниқса хомиладор аёлларда, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак.

Шифокор сувчечакни теридаги доначалар ва жисмоний текширув асосида ташхислаши мумкин. Лаборатория текширувларига эса ташхисни тасдиқлаш учун мурожаат қилинади.

Сувчечакни даволаш

Сувчечакни даволаш хам амбулатор шароитда (йенгил холларда), хам статсионарда (асоратлар мавжудлигида) амалга оширилади. Асосан купроқ дам олиш тавсия этилади.

Енг самарали даво чораси комплекс тадбирлар булиб, тартиб, пархез, медикаментоз даволаш, шунингдек хонани шамоллатиш, гигиена қоидаларига амал қилиш, иситмани жисмоний равишда туширишларни уз ичига олади. Иситмали даврнинг бутун давомида ётоқ тартибига амал қилиш курсатилади. Қичишишни бартараф этиш учун антигистаминлар ёки малхамлар буюрилиши мумкин.

Махаллий терапия бактериал зарарланишни олдини олиш учун шикастланган тери ва шиллиқ қаватларни дезинфектсияловчи эритмалар (Кастеллани эритмаси, гентсиан бинафшаранги, метилен куки, калий перманганат эритмаси) билан ишлов беришни уз ичига олади. Бриллиант яшили зарурий даво чораси хисобланмайди. Везикулаларни қуритиш учун синтетик танинлар, терини юмшатиш ва тикланишини тезлаштириш учун аллантоин, декспантенол сақловчи воситалар ишлатилади.

Иситмани тушириш учун паратсетамол кенг қулланилади. Эхтимолий асоратлари туфайли ибупрофен тавсия этилмайди. Аспирин ва уни сақловчи бошқа воситалар сувчечак (иситма чақириши мумкин булган бошқа касалликларда булгани каби) билан огриган болаларга берилмаслиги керак. Бу холда улим хавфи юқори булган Рей синдром ривожланиши хавфи мавжуд.

Касалликдан сунг терида излар қолмаслиги учун хосил булган қобиқларни юлиб олмаслик керак. Шу сабабга кура болалар терисини қашилашига йул қуймаслик керак. Бундай холларда ота-она боланинг терисини юмшоқ сочиқ билан енгил уриб-уриб қуйиши мумкин. Бундан ташқари, иссиқ ванналар қабул қилиш, енгил ва юмшоқ кийимлар кийиш тавсия этилади.

Вирус туфайли асоратлар ёки иккиламчи касалликлар ривожланиш хавфи мавжуд булса, шифокор антивирус препаратларни буюриши мумкин. Ушбу антивирус препаратлар сувчечакни даволамайди, улар вирус фаолиятини секинлаштиради. Бу инсон иммунитет тизимини тезроқ қайта тикланишига имкон беради.

сувчечак аломатлари

Асоратлари

Қуйидаги холларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • Доначалар кузлар атрофига тарқалса;
  • Улар қизариб, йиринг сақласа (иккиламчи бактериал инфектсиянинг белгилари);
  • Бош айланиши ёки нафас қисилиши кузатилса.

Асоратлар одатда қуйидаги тоифа кишиларга тахдид солади:

  • Болалар;
  • Кекса одамлар;
  • Иммун тизими заиф булган одамлар;
  • Хомиладор аёллар.

Бу тоифадаги инсонларда пневмония, шунингдек терининг, бугим ёки суякларнинг бактериал инфектсиялари хам ривожланиши мумкин. Хомиладорлик даврида сувчечак билан касалланган аёллардан тугма нуқсонли болалар тугилиши мумкин, хусусан уларда:

  • Буйнинг паст булиши;
  • Кичкина бош улчами;
  • Куз билан муаммолар;
  • Чекланган интеллектуал салохият.

Организм купинча сувчечак билан мустақил кураша олади. Касаллик намоён булганидан бир-икки хафта утгач, нормал фаолиятга қайтиш мумкин булади. Тузалгач, аксарият инсонларда вирусга қарши иммунитет ривожланади. Қайта касалланиш камдан-кам холларда кузатилади. Умуман олганда касалликнинг якуни ижобий хисобланади.

Олдини олиш

Узига хос профилактика усули вактсинатися хисобланади. У узоқ йиллар давомида сақланиб турадиган барқарор иммунитет шакллантиради. Эмлаш қуйидаги схема буйича олиб борилади:

  • «Окавакс» вактсинаси: 12 ойликдан кичик булган барча болалар — бир марта битта доза (0,5 мл);
  • «Варилрикс» вактсинаси: 1 ёшдан ошган болалар ва катталар учун 6-10 хафта оралиқ билан икки марта;
  • Фавқулодда профилактика (хар қандай турдаги вактсина): алоқадан кейин дастлабки 96 соат (тавсия этилган муддат 72 соат) ичида 1 доза.

Ота-оналарга фарзандларини мактабга юбормаслик тавсия этилади. вирус тарқалишини олдини олиш учун болани тугри парваришлаш керак. Инфектсияланган катталар хам уйда қолишлари керак. Виуснинг ташқи мухитга чидамсизлиги туфайли хона дезинфектсияси талаб этилмайди. Шунчаки хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва нам усулда тозалаш керак.

Visited 50 times, 1 visit(s) today

Похожие записи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *